
Навоий вилояти, Навбаҳор туманидаги “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида эски кўринишда бўлган маҳалла маркази қайта таъмирланиши натижасида замонавий маҳалла гузари барпо этилди.
Юртимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Навбаҳор туманида ҳам аҳоли яшаш шароитлари ва қишлоқларда инфратузилмани янада яхшилаш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Обод марказ” лойиҳа доирасида Бешрабод ҳамда Янгиқўрғон аҳоли пунктлари марказларида олиб борилган бунёдкорлик ишлари бунга яққол мисолдир.
“Пахтакор” маҳалласида бугунги кунда 833 та хонадонда 3390 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Янги маҳалла гузарида маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва профилактика инспектори учун алоҳида хоналар, шунингдек, 6 та савдо дўкони, 3 та умумий овқатланиш шахобчаси, 2 та нонвойхона, 2 та кичик тикувчилик цехи, 1 та “Нуронийлар” чойхонаси, 1 та болалар ўйингоҳи, 1 та катталар учун спорт майдони, 1 та фаввора қурилди. Ушбу объектларнинг ишга тушиши натижасида маҳалланинг 52 нафар ишсиз фуқароси иш билан таъминланди.
Маҳалла гузари ҳудудида 4,1 миллиард сўмлик бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Шундан 200 миллион сўми маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, қолган 3,9 миллиард сўм маблағ тадбиркорлар ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан сарфланди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |