2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эркинжон Турдимов уй-жойини таъмирлаш учун ёрдам сўраган фуқарога шарт қўйди

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов вилоят бошқарма ва идоралари, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари масъуллари иштирокида аҳоли мурожаатларини ўрганиш масаласини муҳокама қилди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб вилоят бўйича мурожаатларнинг сони 76 мингга яқинни ташкил этмоқда. Улардан 38 минг тасининг ижросини таъминлаш борасидаги ишлар ўз вақтида бажарилмаган.  Вилоят ҳокими мутассадилардан бунинг сабабини сўради.

Шунингдек, давлат идоралари вакилларининг аҳоли билан бевосита учрашувлари ҳам барча жойда бирдек ташкил этилмаётгани қайд этилди. Жумладан, Каттақўрғон шаҳри, Ургут, Нуробод, Каттақўрғон туманларида  раҳбарларнинг фуқаролар учун сайёр қабуллари кам ташкил қилинган.  

Видеоселектор тарзида ўтказилган муҳокама жараёнида вилоят ҳокими билан учрашишни сўраган, унга дардини айтмоқчи бўлган фуқаролар ҳам иштирок этди. Улар туман ва шаҳарлардаги студиялар орқали вилоят ҳокимига ўз муаммолари юзасидан мурожаат қилди.  

Нарпайлик фуқаро тумандаги Нарпай туманидаги Мирбозор бозоридан жой олишда ёрдам сўраб, вилоят ҳокимининг телеграм мессенжерига ва бошқа масъулларга мурожаат қилган. Унинг мурожаатига кўра, фуқарога бозор ҳудудидан жой ажратиб берилган, аммо у бундан норози бўлиб, бозор марказидан жой сўраган.

Ушбу мурожаатни ўз вақтида ҳал этмаган маъсул шахслар эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Пастдарғомлик Лола исмли фуқаро катта ҳовлида ёлғиз яшайди. У уй-жойини таъмирлаш учун вилоят ҳокимидан ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат асосида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан қурилиш материаллари етказиб берилган. Энди Лола опа ҳашар йўли билан уйини таъмирлаб беришларини сўрамоқда.

Маълум бўлишича, бу хонадоннинг томорқа ери ҳам мавжуд, аммо ундан фойдаланилмаяпти. Вилоят ҳокими фуқарога томорқани обод қилиб, ундан фойдаланишни тавсия қилди.

– Сиз ўзингиз ва бошқа қариндош-уруғингиз билан томорқани тартибга келтириб, уни обод қилиб қўйинг, ундан даромад олишни ўрганинг, кейин биз сизга уй-жойингизна таъмирлашга ёрдам берамиз, – деди Э.Турдимов. – Умуман, ҳар бир фуқаро аввало мавжуд имкониятдан самарали фойдаланиши керак, яъни яхши яшаш учун томорқаси, қўлидаги касб-ҳунари орқали даромад топишни ўрганиши керак. Сендан ҳаракат, мендан баракат, деган гап бекор айтилмаган.  

Иш жойи ва даромад манбаига эга бўлмагани учун ёрдам сўраган тойлоқлик аёлнинг ҳам ҳовлисида субсидия асосида иссихона қуриб бериладиган бўлди.  

Учрашувда ишга жойлаштириш, болалар майдончаси, ички йўлларни таъмирлагш билан боғлиқ мурожаатларга ҳам шу ернинг ўзида ечим топилди.  

Аҳоли мурожаатларига эътиборсиз қараган масъул мансабдор шахсларга нисбатан, белгиланган интизомий чоралар кўрилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар