Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Орол денгизи тубида ўрмонзорлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Орол денгизи тубида суви қуриган ҳудудларда яшил қопламалар ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Оролбўйи ҳудудида сўнгги йилларда кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, 2020 йил куз, қиш ва 2021 йил баҳор мавсумида Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида жами 458,4 минг гектар ўрмонзор барпо этилган. Бунинг учун 1 511 тонна саксовул, қандим, қорабарақ каби чўл ўсимликлари уруғлари тайёрланган. Бу ишларга Ўрмон хўжалиги ва бошқа ташкилотларидан  600 нафардан ортиқ ишчи, шу билан бирга 130 дона юқори унумли тракторлар, зарурли техника ва механизмлар ҳамда тўртта кичик авиация (АН-2) самолёти жалб қилинган.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Ботаника институти, Тошкент давлат аграр университети  бир гуруҳ олимлари, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мутасадди ходимлари  Оролда бўлди. Зарурий анжомлар (GPS, хариталар, компьютер технологиялари, автотранспортлар) билан таъминлан экспедиция аъзолари Орол денгизининг қуриган тубида барпо этилган саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари ҳолатини ўрганиб, тадқиқот ишларини олиб борди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар