Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Орол денгизи тубида суви қуриган ҳудудларда яшил қопламалар ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Оролбўйи ҳудудида сўнгги йилларда кенг қамровли ишлар амалга оширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, 2020 йил куз, қиш ва 2021 йил баҳор мавсумида Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида жами 458,4 минг гектар ўрмонзор барпо этилган. Бунинг учун 1 511 тонна саксовул, қандим, қорабарақ каби чўл ўсимликлари уруғлари тайёрланган. Бу ишларга Ўрмон хўжалиги ва бошқа ташкилотларидан 600 нафардан ортиқ ишчи, шу билан бирга 130 дона юқори унумли тракторлар, зарурли техника ва механизмлар ҳамда тўртта кичик авиация (АН-2) самолёти жалб қилинган.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Ботаника институти, Тошкент давлат аграр университети бир гуруҳ олимлари, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мутасадди ходимлари Оролда бўлди. Зарурий анжомлар (GPS, хариталар, компьютер технологиялари, автотранспортлар) билан таъминлан экспедиция аъзолари Орол денгизининг қуриган тубида барпо этилган саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари ҳолатини ўрганиб, тадқиқот ишларини олиб борди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |