2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар билан ишлашнинг янгича тизими

Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев раҳбарлигида қабуллар ўтказилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида янгича тизим йўлга қўйилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида  Марҳамат тумани ҳокими бошчилигида “Халқ қабулхонаси” мудири, сектор ҳамда ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ташкил этилган қабулларда фуқаролар ўзларини қийнаётган турли масалалар юзасидан мурожаат қилди.  

Бир ҳафта мобайнида ўтказилган қабуллар давомидаги фуқароларнинг моддий ёрдам, нафақа, олиш, алимент ундириш, электр энергияси, ичимлик суви ва газ таъминоти, ишга жойлашиш, кредит ажратилиши, саломатликни тиклаш, уй-жой, суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларга оид 754 та мурожаати эшитилди.  

Мурожаатларнинг 619 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 145 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.  

– Ёлғиз онаман, бир фарзандим билан онамнинг уйида ўтираман, – дейди Наврўз маҳалласида яшовчи Марғубахон Умматова. – Бир неча йиллар аввал уй-жой қуриш учун ер участкаси ажратиб берилган. Имконим йўқлиги учун қурилиш қилолмайман. Шу боис, туман ҳокими қабулига қурилиш материалларидан ёрдам бўраб борган эдим. Мурожаатим ижобий ҳал этилди. Бундан беҳад миннатдорман.  

Туманнинг Зафаробод маҳалласида яшовчи Қодиржон Аҳмедов ўзи яшаётган кўчанинг ёзда чанг-тупроқ, қишда лой бўлиб, одамлар, айниқса, ёш болалар юришга қийналишини айтиб, ушбу кўчани шағаллаштиришга ёрдам берилишини сўраб мурожаат қиилди. Мурожаат ижобий ҳал этилиб, икки кун ичида кўча шағаллаштириб берилди.  

Қабулларда ҳал этилиши маълум муддат, маблағ, шунингдек, ўрганиш талаб этиладиган масалаларни ҳал этиш ва ўрганиш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар