Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев раҳбарлигида қабуллар ўтказилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида янгича тизим йўлга қўйилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Марҳамат тумани ҳокими бошчилигида “Халқ қабулхонаси” мудири, сектор ҳамда ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ташкил этилган қабулларда фуқаролар ўзларини қийнаётган турли масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Бир ҳафта мобайнида ўтказилган қабуллар давомидаги фуқароларнинг моддий ёрдам, нафақа, олиш, алимент ундириш, электр энергияси, ичимлик суви ва газ таъминоти, ишга жойлашиш, кредит ажратилиши, саломатликни тиклаш, уй-жой, суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларга оид 754 та мурожаати эшитилди.
Мурожаатларнинг 619 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 145 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
– Ёлғиз онаман, бир фарзандим билан онамнинг уйида ўтираман, – дейди Наврўз маҳалласида яшовчи Марғубахон Умматова. – Бир неча йиллар аввал уй-жой қуриш учун ер участкаси ажратиб берилган. Имконим йўқлиги учун қурилиш қилолмайман. Шу боис, туман ҳокими қабулига қурилиш материалларидан ёрдам бўраб борган эдим. Мурожаатим ижобий ҳал этилди. Бундан беҳад миннатдорман.
Туманнинг Зафаробод маҳалласида яшовчи Қодиржон Аҳмедов ўзи яшаётган кўчанинг ёзда чанг-тупроқ, қишда лой бўлиб, одамлар, айниқса, ёш болалар юришга қийналишини айтиб, ушбу кўчани шағаллаштиришга ёрдам берилишини сўраб мурожаат қиилди. Мурожаат ижобий ҳал этилиб, икки кун ичида кўча шағаллаштириб берилди.
Қабулларда ҳал этилиши маълум муддат, маблағ, шунингдек, ўрганиш талаб этиладиган масалаларни ҳал этиш ва ўрганиш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |