
Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Т.Бойзоқов Нуробод туманининг чекка ҳудуди, аҳолиси кўп ҳисобланган Жом қишлоғида сайёр қабул ўтказди.
Шу қишлоқда яшовчи Э.Бекмуродов ва Н.Абдуназарова номига олинган кредит юзасидан мажбурий тартибда фуқаролик судининг қарори чиққанидан норози бўлиб мурожаат қилди. Уларга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва йўл-йўриқ кўрсатилди.
Иттифоқ маҳалласида яшовчи Ш.Хушвақтов жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг қароридан норози бўлиб мурожаат қилди. Апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш тартиби тушунтирилди.
Б.Эсанов содир қилган ноқонуний қилмиши учун муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини, Н.Норбўтаев озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган эди. Улар жазодан тўғри хулоса чиқарганлигини, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишни сўради. Ҳар иккала ҳолат батафсил ўрганиб чиқилди. Шу ерда сайёр суд ташкил этилиб, улар жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.
Сайёр қабул давомида 30 нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаати тингланди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |