
«Маҳалла» хайрия жамоат фонд ташаббуси билан ўтказилаётган хайрия тадбирлари сони янада ошмоқда.
Фонд ташаббуси билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, нуронийлар, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
– 9 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 1 миллиард сўмдан зиёд хайрия ёрдамлари кўрсатилди, – дейди фонд республика бошқаруви раиси ўринбосари С.Каримов. – Бундан ташқари, «Меҳрибонлик», «Мурувват» ва «Саховат» уйларида истиқомат қилаётган юртдошларимизга 122 миллион сўмлик совғалар улашилди. Хайрия ишларини бундан кейин давом эттириш, яқинлашиб келаётган Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб республикамиздаги барча «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари ҳолидан хабар олишни режалаштирганмиз.
Таъкидлаш керак, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ҳам катта хайрия лойиҳаларини амалга оширган эди. 9 май санасига бағишлаб ўтказилган тадбирларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оилаларига 248 миллион сўмлик хайрия ёрдамлари кўрсатилган эди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |