
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори – Баҳодир Юсупалиев Жиззах шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида сайёр қабул ўтказди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарлари, мутахассислари иштирокида ташкил этилган сайёр қабулда Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туман аҳолисининг тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари фаолиятини яхшилаш, даволаниш билан боғлиқ масалалардаги мурожаатлари тингланди.
– Юрак касаллиги билан Тошкентдаги марказий муассасаларда даволанишга муҳтожман, – деди Жиззах шаҳар Обод маҳалласида яшовчи, биринчи гуруҳ ногирони Рўзимурод Нурматов. – Вазир ўринбосари мурожаатимни тинглаб, менга Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт марказида бепул даволанишим учун йўлланма берилишини айтди. Энди даволанишни бошлайман.
Шунингдек, сайёр қабул давомида Шароф Рашидов туманининг “Шариллоқ” маҳалласида янги оилавий поликлиника қуриш, олдин ёпилган ҚВПларни қайта очиш бўйича мурожаатларни ўрганиб, ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Сайёр қабулда 30 нафарга яқин фуқаронинг соғлиғи ва тиббиётга оид мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг қарийб 95 фоизи аҳолининг соғлиғи билан боғлиқ масалаларда бўлди. Беморларнинг аҳволига қараб май-июнь ойлари давомида бепул даволаниш учун вилоят ва республика тиббиёт муассасаларига йўлланмалар тақдим этиш тегишли масъулларга топширилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |