2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қамашида 138 нафар хотин-қизга бепул тикув машиналари берилди

Ҳудудларда аҳолининг ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га қамраб олган ҳолда муаммоларини бартараф этиш тизими ўз самарасини бермоқда.

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 60 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, бугунги кунда туман аҳолиси 274 минг 500 нафарни ташкил қилади.  

Туманда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 3 минг 620 нафарни ташкил этади ва уларнинг 9 фоизи “Ёшлар дафтари”га киритилган. Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларга ер ажратиш, субсидиялар бериш орқали кўплаб ёшларнинг иш билан таъминланишига эришилди. Натижада жорий йилнинг 1-чорагида 1 минг 101 нафар ёшни “Ёшлар дафтари”дан чиқаришга эришилди.  

Таъкидлаш лозимки, туманида “Аёллар дафтари”га 1 минг 558 нафар хотин-қиз киритилган бўлиб, бугунги кунда туман Бандликка кўмаклашувчи марказ билан биргаликда “Аёллар дафтари”даги режада бўлган 343 нафар хотин-қиздан 107 нафари жамоатчилик асосида ишга жойлаштирилган.

Ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокими ташаббуси билан 54 нафар “Аёллар дафтари”га ва 84 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган жами 138 нафар хотин-қизга бепул тикув машиналари берилди. Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга 12 дона электр пайвандлаш, 3 дона қурилишда ишлатиладиган анжомлар ва 6 дона мотокультивартор ҳам ажратилди.  

 

– Берилган бу имкониятдан тўғри фойдаланиб, ўз хонадонимда тикувчилик фаолиятини бошлайман, – дейди “Ёшлар дафтари”га киритилган С.Абдусоатова. 

– Дастлаб хотин-қизлар учун бепул ташкил этилган тикувчилик ўқув марказида икки ой давомида ўқийман. Тикув машина бўлса, мана энди бор. Шундан сўнг буюртма асосида тикувчилик ҳунарини давом эттириб ўз-ўзимни банд қилишни мақсад қилганман.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар