
Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари Зокиржон Холмуҳамедов Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Денов туманларида сайёр қабул ўтказди.
Халқ билан юзма-юз мулоқот чоғида кўриб чиқилган аҳоли мурожаатларининг асосий қисмини суд қарорлари ижросини таъминлаш, алимент қарздорлигини ундириш билан боғлиқ масалалар ташкил этди.
Сайёр қабулларда ўттиздан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг 13 таси шу куннинг ўзида ҳал этилди. Жумладан, Денов туманилик Акмалжон Мақсудов бир йил аввал тумандан 22 минг 500 АҚШ долларига уй сотиб олгани бироқ, суд қарори бўлсада уйни сотган Тансук Шарипова ва унинг қариндошлари уни бўшатиб бермаётганини маълум қилди. Суд қарорининг ижросини таъминлаш ва қонуний уйига эгалик қилишига ёрдам беришни сўради. Мурожаат жойида ўрганиб чиқилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланди. Шу куннинг ўзида Акмалжон Мақсудовнинг ҳуқуқлари тикланиб, уй-жойи олиб берилди.
Очиқ мулоқот чоғида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, шунингдек, алимент ундириш масаласида мурожаат этган оилалардан учтаси ярашиш истагини билдирди.
Сайёр қабулларда ечими вақт талаб этадиган қатор мурожаатларни қўшимча ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатьий назоратга олинди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |