Президентимиз барча даражадаги раҳбарларга фаолияти давомида энг қуйи тизим – маҳалладаги аниқ ҳолатни ўрганишни муҳим вазифа сифатида белгилаб бераётгани бежиз эмас.
Бу юртимиздаги ҳар бир ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, маҳалланинг «ўсиш нуқта»ларини аниқлаш имконини беради. Шу асосда ҳар бир маҳалланинг ўзига хос ҳаёт тарзидан келиб чиқиб, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва камбағалликни қисқартириш режалари ишлаб чиқилади.
Айни кунларда вазирлик ва тармоқлар, банклар вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятидаги мавжуд 1 минг 41 маҳалланинг муаммолари атрофлича ўрганилмоқда. Уларда яшовчи аҳолининг имкониятлари, одамларнинг даромадини ошириш, қайси йўналишлар бўйича иш олиб бориш кераклигига алоҳида эътибор қаратиляпти. "Маҳаллабай" ишлаш тизимида вилоятда янги тажриба яратилмоқда.
Риштон туманида ҳам ўрганишлар давом этаётган бўлиб, камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромад топишига кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда.
Ишчи гуруҳи вакиллари "Воҳим" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Нилуфар Усмонова хонадонида бўлишди. Айни дамда ўз уйида тикувчилик билан шуғулланаётган Нилуфар келажакда тикувчилик цехини очишни мақсад қилган. Ишчи гуруҳи вакиллари унга кредит олишда ва тадбиркорлик сирларини ўрганиш учун махсус ўқув курсларида таҳсил олишга ёрдам беришларини билдирди. Бу таклиф ёш тадбиркорга маъқул бўлди.
Қалайнов маҳалласи яшовчи Сайёджон Мамаражабов "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган. Дадаси иккинчи гуруҳ ногирони. У Риштон кулолчилик ҳунарини ўрганган. Касаначилик асосида сопол буюмлар тайёрлайди. Аммо маблағ йўқлиги боис, ўз бизнесини йўлга қўя олмаётгани маълум бўлди. Савдо саноат палатаси томонидан бу ёш тадбиркорга имтиёзли кредит бериладиган бўлди.
"Маҳаллабай" тизимидаги тадбирлар "Зоҳидон" маҳалла фуқаролар йиғинида давом этди. Маҳалла аҳли асосан томорқачилик билан шуғулланади.
“Темир дафтар”га киритилган Улуғбек Шарипов ўтган йили баҳорда банкдан имтиёзли кредит олиб, томорқасида иссиқхона ташкил этганди. Ҳозирга келиб у иссиқхонадан анчагина даромад олишга эришди. Албатта бу имкониятдан оила аъзолари ҳам унумли фойдаланишмоқда.
Айни кунларда туманда ишчи гуруҳи томонидан ҳудуддаги 69 та маҳаллаларда ёшларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, турли муаммоларни ҳал қилиш режалаштирилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |