Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Наманган давлат университетида бўлиб, ёш олимлар билан учрашди.
Наманган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдуразоқов ҳафтанинг ҳар чоршанба куни тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқда. Янги, истиқболли лойиҳалар билан танишмоқда.
Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси Олтинсой ва Денов туманларида ташкил қилган оммавий қабулларда 228 та масала бўйича мурожаатлар кўриб чиқилган бўлса, уларнинг қарийб 120 тасига жойида ечим топилди.
Мутасадди вазирликлар, давлат идоралари ва ташкилотлари, депутатлардан иборат ишчи гуруҳи томонидан “Сардоба” сув омбори тошқинида юзага келган техноген ҳодиса оқибатида талофат кўрган хонадонлар эгаларини қуръа ташлаш йўли билан, адолатли тарзда Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида янгидан қурилган кўп қаватли уйларга жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Каттақўрғон шаҳри, Паяриқ ва Тайлоқ туманларидаги сайёр қабуллар ўттизга яқин соҳа бўйича муаммоларни бир платформада ўрганиш, масалаларни ҳамжиҳатликда ҳал қилиш имконини берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўтган давр мобайнида 987 та мурожаат келиб тушган.
Қарши шаҳрида давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан, Олий суд раиси ўринбосари И.Муслимов ва судьялар томонидан 2020 йил 11 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги сайёр қабулда жами 59 та фуқаролар қабул қилинди.
Жиззах вилоятида камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой шароитини яхшилашга кўмак беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозиргача вилоят бўйича 475 та кам таъминланган оилаларнинг турар жойлари таъмирланди.
Фарғона вилоятида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, ресурсларни тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |