Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Жорий йилда ички хўжалик йўлларини қуриш ва таъмирлаш учун 3,6 трлн. сўм маблағ ажратилмоқда

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлар ижросини таъминлаш доирасида ички йўлларни қуриш ва таъмирлашни самарали ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори вазифасини бажарувчи Маъруфхон Ходжаев бошчилигида Автомобиль йўллари қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини самарали ташкил этиш, ажратилган маблағлардан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича видеоконференцалоқа орқали кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.  

Йиғилишда қайд этилган қарор билан белгиланган вазифаларни тўғри ташкил этиш, барча масъуллар бир бўлиб, ҳар бир объект бўйича тизимли назоратни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.  

Жорий йилда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа дастурлар доирасида 10.114 км ички хўжалик йўлларини қуриш ва таъмирлаш учун 3,6  трлн. сўм маблағ ажратилмоқда.  

Ажратилаётган пул маблағлари манзилли ва самарали ишлатилишини таъминлаш, талон-торожликларнинг олдини олиш мақсадида Транспорт прокурорининг фармойиши билан Республика Транспорт прокуратураси Штаби, ҳудудларда қуйи транспорт прокурорлар раҳбарлигида алоҳида Ишчи гуруҳлар ташкил этилди.  

Эндиликда, ҳар бир йўл қурилиши объектларида ишларнинг боришини кундалик ўрганиб бориш учун прокуратура ва бошқа масъул идоралардан малакали мутахассислар бириктирилиб, йўл қурилишларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, бюджет пуллари мақсадли ишлатилишини таъминлаш бўйича зарур топшириқлар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар