Шу кунларда Тошкент вилояти ҳудудларида Республика ишчи гуруҳи, Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида, турли вазирликлар ва давлат ташкилотлари, ҳокимлик масъуллари иштирокида ташкил этилаётган оммавий сайёр қабулларда аҳолининг кўплаб муаммоларига ечим топилмоқда.
Нукусда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимларининг кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти Боёвут туманида томорқадан унумли фойдаланиш истиқболлари юзасидан амалий семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида тадбиркорлар, бизнес соҳаси экспертлари ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган корхоналар вакилларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, республика ишчи гуруҳлари томонидан жорий йил 20 январдан бошлаб маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, миграциядагилар билан манзилли ишлаш каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Тошкент вилоятида Республика ишчи гуруҳи томонидан вилоят сектор раҳбарлари, вазирлик ва ташкилот раҳбарларининг оммавий сайёр қабуллари бошланди ва дастлабкиси Янгийўл туманида ташкил этилди.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти томонидан ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.
Пойтахтимизнинг Янги Чоштепа маҳалласида Тошкент шаҳар ҳокими, Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ, Оила ва хотин-қизлар бўлимлари масъуллари ва янгиҳаётлик хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида ўрганиш олиб борди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |