2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Муаммо кўпайган жойдан мурожаатлар сони ортади

Самарқанд шаҳридаги Қорасув маҳалласининг 77 нафар фуқароси ҳудуддаги ҳуқуқбузарликлар, хизматчилар фаолияти сингари 106 масала юзасидан Президент Халқ қабулхонасига мурожаат қилган.

Оқдарё туманидаги Янгиобод маҳалласида яшовчи 71 нафар фуқаро томонидан эса бандлик ва ижро иши, алимент ва қарз ундириш каби 116 та масала бўйича ариза ва шикоятлар йўлланган. Худди шундай Пайариқ тумани Дўстлик маҳалласининг 66 нафар фуқароси 76 та масалани, Қўшработ тумани Шавона маҳалласида истиқомат қилувчи 62 нафар фуқаро 81 та масалани кўтариб чиққан.

Бу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоят Халқ қабулхонасининг жорий йил тўрт ойидаги фаолияти бўйича таҳлилларда қайд қилинган.

– Битта-иккита мурожаатни тушуниш мумкин, ҳаёт борки, муаммо, масала юзага келади, турмуш, иш жараёнида кишилар турли тўсиқларга, ноҳақликларга дуч келиб, давлат идораларидан, раҳбарлардан нажот кутади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоят Халқ қабулхонаси мудири Маматжон Турдиев. – Лекин битта маҳалладан ўнлаб мурожаат бўлса, бундан шундай хулосага келиш мумкинки, ўша ҳудудда ишлар тўғри ташкил этилмаган, аҳоли ва масъуллар ўртасида муносабат яхши эмас. Шунинг учун мазкур ҳудудлар ҳокимликлари ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорликда жойларда ўрганиш ишлари олиб борилади, мурожаатларда қайд этилган муаммолар чуқур таҳлил этилади. Йилнинг дастлабки тўрт ойидаги мурожаатлар таҳлили асосида фуқаролари энг кўп мурожаат қилган туман ва шаҳарлар, маҳаллалар ўрганилиб, тегишли идораларни жалб этган ҳолда муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.  

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига йил бошидан буён Самарқанд вилояти аҳолисидан 29276 та мурожаат тушган. Бу мурожаатларнинг 7593 таси ижобий ҳал этилган. Гап фақатгина мурожаатни “ёпиш”да эмас, уларнинг таҳлили қайси соҳа ёки ҳудудда муаммолар борлигини яққол кўрсатади.

– Ўттиз мингга яқин мурожаатни таҳлил қилганимизда 3357 таси алимент ва қарз ундириш ижро ишлари, 3154 таси ижтимоий таъминот, 2749 таси хизматчилар фаолияти ва хатти-ҳаракатлари, 2364 таси ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарлар ва улар бўйича иш юритишга оид муаммолар билан боғлиқ бўлди, – дея сўзида давом этади М.Турдиев. – Соҳалар бўйича энг кўп шикоят (283 та) соғлиқни сақлаш, маҳалла (261 та), Мажбурий ижро бюроси (256 та), банк тизими (190 та), маҳалла профилактика инспекторлари (177 та) ва таълим соҳаси (163 та) бўйича қайд этилган. Ҳудудлар бўйича эса Самарқанд шаҳри (622 та), Пастдарғом (321 та), Ургут (203 та), Пахтачи (170 та), Иштихон (161 та) ва Пайариқ туманларидан (151 та) кўп шикоят бўлганини кўриш мумкин. Шундан келиб чиқиб, ушбу тизимлар раҳбарлари ва ҳудудлар ҳокимликларига юзага келаётган муаммоли ҳолатларнинг олдини олиш ва тезкор бартараф этиш бўйича хатлар чиқардик.

Ўтган даврда вилоят аҳолисидан 4071 та такрорий мурожаат ҳам тушган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32 фоизга камайган бўлса-да, фуқаролик ва паспорт-виза, жазони ижро этиш, халқаро ҳуқуқ, уй-жой билан таъминлаш ва раҳбарлар қабулини ташкил этиш юзасидан такрорий мурожаатлар сони ортган.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар