Қашқадарёда жамоатчилик назорати амалиёти изчил йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Шаҳрисабз туманида аҳолининг кундалик муаммолари, таълим муассасаларидаги шароит ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнлари бўйича ўрганишлар давом этмоқда.
Навоий вилоятида ҳам мурожаатларни ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини оширишда муҳим ўрин тутяпти.
Бухоро вилояти Когон тумани Баҳоуддин Нақшбанд маҳалласида яшовчи уй бекаси Зилола Тиллаева 4 нафар фарзанднинг онаси. Катта фарзанди Султонжон болаликдан ногирон. У 14 ёшга кирганига қарамай, таълимга жалб қилинмаган эди.
Термиз шаҳридаги Президент мактабида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “Қумбосди” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси йиллар давомида тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар қаршисида яшади. Мазкур масала ”Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Нукус шаҳрининг чекка ҳудудларидан бири бўлган “Бестобе”, Элликқалъа туманининг “Чуқурқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашиб, уларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганди.
Давлатимиз раҳбарининг яқинда Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича берган топшириқлари ижроси юзасидан Самарқанд туманидаги “Build Your World” корхонасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Қашқадарё вилоятида аҳолини куз-қиш мавсумида электр, газ ва иситиш ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев Самарқанд шаҳрида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
| Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |