
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан аниқ чора-тадбирлар асосида ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.
Ана шундай сайёр қабуллардан бири бошқарма бошлиғи Муҳиддин Тоғаев бошчилигида Қизириқ туманининг Янги ҳаёт маҳалласида ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш, санаторийларга йўлланма бериш, ижтимоий нафақалар тайинлаш, даволанишга ордер олиш ва бошқа шу каби мурожаатлар келиб тушди.
Муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, маълум вақт талаб этган масалалар эса масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Тадбирда шунингдек, аҳолига ижтимоий ҳимоя тизимидаги янгиликлар, соҳанинг рақамлаштирилаётгани ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |