2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ишчи гуруҳ тиббиёт соҳасидаги муаммоларни ўрганмоқда

Қорақалпоғистонда маҳаллий кенгаш депутатлари айни кунларда ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан учрашиш баробарида тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганмоқда.

Хусусан, ЎзЛиДеП дан халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Кенгашига сайланган депутатлар Шараф Сапаров, Мунира Матмуратова, ЎзЛиДеП Қўнғирот тумани аппарат раҳбари Гулжан Иембергенова ҳамда тиббиёт ходимлари фаоллари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ тумандаги хусусий тиббиёт муассасаси бўлган ”Kardio-kungrat" клиникаси фаолияти билан яқиндан танишди.  

Таъкидлаш жоизки, мазкур тиббиёт муассасаси кўплаб тиббий йўналишлар бўйича фаолият олиб бормоқда. Айни пайтда клиникада  4 нафар олий маълумотли шифокор, 5 нафар ўрта тиббиёт ҳамшираси ҳамда 1 нафар санитар иш юритади.

Марказ капитал таъмирланганлиги, замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланганлиги, мутахассислар малакасини ошириш, тиббий хизмат сифатини юксалтириш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилганлиги натижасида туман аҳолисига самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.

Депутатлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ўрганиш жараёнида марказдаги иш жараёнлари, касалликларга чалинган беморлар билан ишлаш, тиббиёт ходимларининг ўз ишига муносабати, масъулияти билан яқиндан танишди. Беморлар билан бевосита суҳбатлар ўтказилди. Улар касалликларни эрта аниқлаш, самарали даволаш ва профилактикаси бўйича марказда амалга оширилаётган ишлардан мамнун эканликларини билдиришди.

– Клиника биносининг замонавий ва илғор тиббий жиҳозлар билан таъминланганлиги, энг муҳими, беморлар учун зарур қулайлик, шарт-шароитлар яратилганлиги эътиборга молик, – дейди халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгаши депутати, Қўнғирот темир йўл шифохонаси бош шифокори Шараф Сапаров.– Яқинда хориждан замонавий эхокардиография ва Холтер ЭКГ аппаратлари олиб келиниб, ишга туширилгани марказ имкониятларини янада кенгайтиради. Чунки аввал бундай аппаратга тушиш учун қўнғиротлик беморлар пойтахтга боришга мажбур бўларди. Эндиликда бунга ҳожат қолмади, беморлар юрак-қон томир касаллиги  муолажасини шу ернинг ўзидан олишлари мумкин. Бундан албатта туман аҳолиси, беморлар, шифокорлар беҳад хурсанд. 

Клиникада ютуқлар билан бир вақтда айрим муаммолар ҳам йўқ эмас.  Хусусий клиника раҳбари Гулистон Юлдашованинг айтишича, замонавий аппаратлар юқори қувватдаги электр таъминотини талаб қилади. Шу сабаб клиникага  трансформатор ўрнатиш зарурлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, тадбиркор томонидан қўшимча жиҳозлар сотиб олиш ҳамда фаолият турларини кенгайтириш мақсадида қўшимча имтиёзли кредит олиш истаги билдирилди.

Депутатлар ушбу масалани ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга мурожаат қиладиган бўлди.  

Касалликни даволашдан кўра олдини олган мақсадга мувофиқ. Шу сабабли депутатлар шифокорларга касаллик профилактикасини кучайтириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар беришди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар