Андижон вилоятида шароити оғир ва ривожланиши паст ҳудуд сифатида танлаб олинган маҳаллаларда кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни ҳудудлардаги бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга ташриф буюрди.
Президент Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўрди.
Халқ билан мулоқот халқчил сиёсатнинг энг муҳим устувор йўналишидир. Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилмоқда, уларнинг муаммоларини, мурожаатларини тинглаб, шу асосда муайян чора-тадбирларни кўришмоқда.
Камбағалликни қисқартириш масаласи бугунги ислоҳотларнинг асосини ташкил этади. Чунки ушбу муаммонинг ҳал этилиши мамлакатимиз иқтисодиёти ва халқимиз фаровон ҳаётини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан вилоятдаги тўртта сектор раҳбариларининг 2021 йилда амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботи эшитилиб, маълумот учун қабул қилинди.
Бухоро вилоятининг 544 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли турмуш даражасини юксалтириш мақсадида асосий драйвер йўналишлар белгилаб олинган.
Фарғона вилоятида ўтказилаётган сайёр қабуллар, бевосита Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар, уйма-уй юриш жараёнлари, олис ва чекка ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар қурилиш, ичимлик сув, электр-энергияси, табиий газ таъминоти, ички йўллар масалаларида ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш, ҳудудда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Эркин Нарманов Қумқўрғон туманидаги Ҳунармандлар маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |