Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Нукус шаҳрининг чекка ҳудудларидаги аҳоли шароити ўрганилиб, мурожаатлари ҳал этилмоқда

Фуқароларнинг муаммоларини ҳудудларга чиқиб ўрганиш синалган усуллардан бўлиб, жамият ва халқ фаровонлиги йўлида кенг самара бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Ўринбоев Нукус шаҳрининг чекка ҳудудларидаги аҳоли билан учрашиб, уларнинг талаб ва таклифларига қулоқ тутди. Хусусан шундай ҳудудлардан бири бўлган «Бестөбе» МФЙ фуқаролари билан учрашиб, уларнинг турмушида учраётган муаммоларини тинглади, аҳолининг яшаш шароитини ўрганди.

Жўқорғи Кенгес Раиси ҳудудда истиқомад қилувчи Дилбар Сарсенбаева, Гулара Қаржаубаева, Заврехан Ешимова, Жарас Бодыманов ҳамда бошқа фуқароларнинг хонадонларида бўлиб,  уларга телевизор, музлатгич, озиқ-овқат маҳсулотларини улашди.  Шунингдек,  қўшимча совғалар топшириб, фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун ёрдам бериш, яъни уй томларини ёпиш,  иситиш тизимини ўрнатиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди.  

Аманбай Ўринбоевнинг аҳоли турмуш тарзини ўрганиш, муаммоларини бартараф этиш бўйича ҳудудларга чиқишлари давом этади,  дея хабар беради Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар