Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ҳоким аҳоли билан учрашмоқда

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев вилоятдаги маҳаллалар фаолияти билан яқиндан танишиб, аҳоли муаммоларини ўрганмоқда.

Вилоят раҳбари Гулистон туманининг "Юлдуз" маҳалласида ҳам бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Аҳоли билан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларни эшитди.

Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, профилактик тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгиланди.

Маҳалладаги тикувчилик цехи ва аҳоли хонадонларидан бирида ташкил этилган иссиқхона кўздан кечирилди.

"Ифтихор" кўчасида яшовчи Абдусаттор Қодиров 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит эвазига томорқасида 2 сотихли иссиқхона ташкил қилган. Бу ердан йилига икки марта ҳосил олинмоқда. Биринчи экинда булғор қалампири етиштирилган бўлса, айни вақтда саримсоқ пиёз парваришланмоқда.  

Жорий йилнинг февраль ойида ҳудуддаги ташландиқ бино ўрнида лойиҳа қиймати 50 миллион сўм бўлган тикувчилик цехи ташкил қилинган эди. Айни кунда цехда 15 нафар хотин-қиз иш билан банд. Уларнинг асосий қисмини "Аёллар дафтари" рўйхатида турган хотин-қизлар ташкил қилади.

Масъулларга ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришда амалий ёрдам кўрсатиш топшириғи берилди. Шу билан бирга аҳоли хонадонларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотувини йўлга қўйиш учун катта йўл бўйида савдо расталари ташкил қилишга келишилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар