2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳи: муаммолар ўз ечими топмоқда

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан тузилган 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика Ишчи гуруҳи аъзолари шу кунларда оғир ҳудуд ҳисобланган Андижон вилоятининг Асака тумани ҳамда Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида ўз ишини давом эттирмоқда.

Республика ишчи гуруҳи уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги масалаларни ўрганмоқда. Аниқланган камчиликларни имкон қадар ўз жойида ҳал этишга ҳаракат қилинмоқда.

Жумладан, Асака туманининг мактабларида таълим сифатини ошириш ва зарур моддий-техника жиҳозлари билан таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан 398,5 млн. сўмлик ишлар бошланди. 3-сонли мактабнинг қўшимча қурилган биноси учун 305 млн. сўмлик мебель жиҳозлари олиб келиб жойлаштирилди. 7 та мактабга компьютер ва проектор жамланмаси етказиб берилди, 2 та мактабгача таълим ташкилотининг иссиқлик ва том қисмини таъмирлаш мақсадида 150 млн. сўм маблағ ажратилди.

Туман ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида “Ёшлар дафтари”га киритилган 28 нафар ёшларнинг IT йўналишидаги лойиҳалари учун 100 млн. сўм маблағ ўтказиб берилди.

Туманда 53 нафар тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз фуқароларга фаолиятини бошлаши учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш ва иссиқхона қуриш учун 1 млрд. 18 млн. сўмлик субсидиялар ажратилди.

Фарғона вилояти Бешариқ туманида ҳам шундай ҳайирли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 15 та маҳаллада 13 км ички йўллар таъмирланди. Шундан, 11,1 км тупроқ йўллар шағаллаштирилди, 2 км йўлга асфальт ётқизилди. “Қорақўйли”, “Адолат” маҳаллаларида 2 км йўллар асфальтлаштирилди.

Аҳоли талабидан келиб чиқиб, 13 949 дона газ баллон алмаштирилди. 196 нафар истеъмолчига янги газ баллонлар етказилди. 165 та газ тақсимлаш пунктлари, 157 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 6 км тармоқ тортилди, 214 дона темир-бетон устунлар, 2 та трансформатор ўрнатилди. “Юқори Зарқайнар” маҳалласида 52 дона, “Янги қўрғон” маҳалласида 31 дона темир-бетон устунлар, “Чорбоғтуронғи” маҳалласида 40 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди, “Шоберди” маҳалласида 1,0 км “Пастки Янгиқўрғон” маҳалласида 2,5 км тармоқ тортилди.

Тадбир бошидан 982 тонна кўмир маҳсулоти олиб келинди ва маҳаллаларга тарқатилди.

Умуман олганда, Андижон вилояти Асака туманининг 77 та маҳаллада 15 985 та хонадон, 84 та ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди. Уйма-уй юриш давомида жами 6 566 та муаммо аниқланди. Уларнинг 884 таси (14%) жойида ҳал этилди. Фарғона вилояти Бешариқ туманининг 62 та маҳаллада 27 720 та хонадон, 260 та ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди. Уйма-уй юриш давомида жами 8 031 та муаммо аниқланиб, 3 644 таси (43%) жойида ҳал этилди. Қолган масалаларни ҳал этиш учун эса амалий чора-тадбирлар дастури тузилиб, ечими бўйича манзилли тадбирлар режалаштириб олинди.

Ишлар давом эттирилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар