Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Янгиликлар

“Маҳаллабай” ишлаш тизими самаралари

Жиззахда вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлик хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимлари шахсий таркиби иштирокида “Маҳаллабай” ишлаш тизими ва ушбу механизмни самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув амалий-семинарлар ташкил этилмоқда.

Адлия вазири ўринбосари Қашқадарёда сайёр қабул ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари А.Муҳаммадиев ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида Қашқадарё вилоятининг Косон туманида сайёр қабул ташкил этилди. Туманнинг “Нартичуқур” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда 150 га яқин фуқаронинг мурожаатлари тингланди.

Янги раҳбар “маҳаллабай” тизимида муаммоларни ўрганмоқда

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Миржамол Миралимов “маҳаллабай” тизими асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, криминоген вазиятга таъсир этувчи бошқа ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш борасида Бухоро шаҳрида ўрганишлар олиб борди.

Қашқадарёда 440 минг аҳоли даромадли иш билан таъминланади

Сўнгги йилларда давлат ва жамиятни ислоҳ қилишда, аввало фуқаролар билан давлат органлари ўртасида самарали мулоқот тизими йўлга қўйилди. Давлат раҳбаридан тортиб энг қуйи бўғин раҳбарларининг аҳоли билан доимий ва юзма-юз мулоқот олиб бориш тизими жорий қилинди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қайта ижтимоийлаштириш муаммоси ўрганилди

Тошкентда “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қайта ижтимоийлаштиришда давлат идоралари ва фуқаролик жамиятлари институтлари ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида Республикамизнинг турли ҳудудларидаги фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.

Депутат уйчилик сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова Наманган вилояти Уйчи туманида сайловчилар билан учрашди.

Ҳуқуқ устуворлиги индекси рейтинги якунлари бўйича 7 та йўналишда 32 та индикаторда Бухоро вилояти биринчи ўринни эгаллаган

Бу ҳақида Вилоят прокурори Маҳмуд Истамов Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясидаги ҳисоботида маълум қилди.

Сурхондарёда аҳоли манфаатлари устуворлигини таъминлашга қаратилган ишлар давом этмоқда

Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ва уларга ечим топиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни қонун доирасида бартараф этиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ишчи гуруҳ Шофирконда: 3,5 минга яқин муаммо ўз ечимини топди

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, инсон қадри – бу аввало текис, равон ва нурафшон кўчалар, хонадоннинг обод-у ёруғ, одамларнинг ишли-ю даромадли бўлиши, фарзандларининг давр талабига мос таълим олиши, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти демакдир.

Қашқадарё улкан ўзгаришлар арафасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 24 февраль куни Қашқадарё вилоятида бўлди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлигиВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалаларВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалаларВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар