2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Маҳаллабай” ишлаш тизими самаралари

Жиззахда вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлик хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимлари шахсий таркиби иштирокида “Маҳаллабай” ишлаш тизими ва ушбу механизмни самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув амалий-семинарлар ташкил этилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 12 июлдаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилнинг 16 январь куни Ички ишлар вазирлигининг “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини камайтириш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” ги фармойишига кўра вилоятда йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарликларга қарши курашиш бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилган.  

Ушбу ҳужжатлар ижроси доирасида вилоятдаги ҳар бир йўл-патруль хизмати инспекторининг йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган бўлиб, ҳар чоракда уларнинг фаолиятига баҳо бериб бориш амалиёти йўл қўйилган.  

“Маҳаллабай” тизимни амалиётда самарали ишлашини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг кўрсатмаси асосида жойларда ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, ушбу гуруҳ аъзоларига йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидан масъул раҳбар ходимлар ҳам жалб этилганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ана шу ишчи гуруҳи раҳбар ва аъзолари томонидан жойларда “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш ва ушбу механизмни самарали амалга ошириш мақсадида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ва унинг шаҳар, туман бўлимлари шахсий таркиби билан ўқув амалий-семинарлар ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирлар давомида ҳар бир ходимга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича тушунтирилмоқда. 

Шунингдек, масъуллар томонидан ҳар бир йўл-партруль хизмати ходимининг хизматга оид билимларини кенгайтириш мақсадида ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилиб, ҳар бир ходимга етказилганини ҳам шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим.  

Мазкур тизим доирасидага ана шундай ўқув машғулотлари Ғаллаорол туманида хизмат олиб борувчи йўл-патруль хизмати инспекторлари иштирокида тумандаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда йўл-патруль хизмати инспекторларига “маҳаллабай” ишлаш тизими, яъни ҳудуднинг демографик маълумотларини билиши лозимлиги, йўл ҳолати, йўл белгилари, мактаб, корхона ва ташкилотларда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.  

Шунингдек, маъсуллар тумандаги ҳайдовчиларни тайёрлаш автомактабида ҳам бўлиб бу ердаги шарт-шароитлар, машғулотлар ва амалиёт жараёнлари билан яқиндан танишди. Юзага келган муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.  

Мамалакатимиз раҳбарининг 2022 йил 12 июлдаги юқорида номи зикр этилган қарори доирасида ҳаракатланиш хавфсизлиги кўникмаларини шакллантириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги “Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги таълим-тарбия муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари синфхоналари ҳамда маҳаллаларда йўл ҳаракати автомайдончалари ташкил этилди. Ишчи гуруҳи аъзолари Жиззах шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактаби яқинида ташкил этилган ана шундай автомайдончада бўлиб, мазкур таълим муассасаси ўқитувчи ва ўқувчилари билан суҳбатлашди. Бу ердаги шароитлар ва амалий машғулотларни ташкил этиш жараёнлари ҳақида ўзларининг керакли маслаҳатларини берди.  

Шунингдек, масъуллар вилоят “Нурли маскан” мактаб-интернатида кўзи ожиз ўқувчилар учун қурилган йўл ҳаракати қоидалари автомайдончасини кўздан кечирди. Ўқувчилар учун махсус йўлакча, овозли светофор, ўзига хос услубда қурилган йўл ҳаракати қоидалари автомайдончасига юқори баҳо берилди.  

– Ушбу “маҳаллабай” тизимини тўлақонли ўзлаштириб олиш учун амалий машғулотлар билан биргаликда назарий дарс машғулотлари ҳам муҳим аҳамият касб этади,– дейди Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати гуруҳи мутахассиси Сабоҳат Давлатова. – Гуруҳ аъзолари шу куни Жиззах шаҳридаги 10-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, йўл ҳаракати қоидалари синфхонасини кўздан кечирди ва бу ерда амалга оширилаётган ишларга алоҳида урғу берди.  

Йўл ҳаракати қоидалари дарс машғулотлари мазкур синфхонада ўтказилиб, ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини мукаммал ўрганишлари учун барча имкониятлар яратилган. Мазкур тизим доирасида амалга оширилаётган ишлар албатта йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилганлиги билан муҳим аҳамиятга эга.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар