Поп туманида ўтказилган сайёр қабулда Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 33 мурожаатни жойида ҳал қилди.
Туман ҳокимлиги ва сектор ишчи гуруҳи томонидан мақолада тилга олинган камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги қарори асосида жорий йил якунига қадар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 1 минг 576 хотин-қиз уй билан таъминланади.
“Фуқаролар эмас ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига тез, сифатли ва шаффоф давлат хизматларини кўрсатиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Жиззах вилояти Дўстлик туманида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов Зафаробод, Мирзачўл, Арнасой туманларида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашди. Унда тадбиркорлар фаолиятида ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилди.
Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги сайёр қабул гуруҳининг Шарқий ҳарбий округдаги халқ билан мулоқотлари давом этмоқда.
Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш-бугуннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ”ги қарори аҳоли муаммолари билан ишлаш, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллаларда қулай шароитларни яратишда муҳим омил бўлмоқда.
Апрел-май ойларидаги ёғингарчиликларнинг кўп бўлиши ва тупроқдаги намлик миқдорининг йиллик меъёрдан ошиши тоғли ҳудудлардаги айрим йўл ёқаларида кўчки хавфини келтириб чиқарди.
Пахтакор тумани Мирзачўлнинг жанубий-ғарбида ўзлаштирилган ерларда 1967 йилда Сирдарё вилояти таркибида ташкил этилган.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |