Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Жиззахда адлия вазири ўринбосари тадбиркорлар билан учрашди

Жиззах вилояти Дўстлик туманида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов Зафаробод, Мирзачўл, Арнасой туманларида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашди. Унда тадбиркорлар фаолиятида ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ташкил этилаётган Бош вазир қабулхоналарининг тадбиркорликни ривожлантиришдаги аҳамияти, жойларда ушбу қабулхоналарни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ўз фаолиятини вилоят, шаҳар ва туманлардаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширади. Айни кунларда иш бошлаши кутилаётган қабулхоналарда ҳар бир масала 2 кунда, агар мазмун жиҳатдан кўриб чиқилиши талаб этилса 7 кун ичида ҳал этилади.

 

Бош вазир қабулхонасини ишга туширишга тайёргарлик доирасида ташкил этилган учрашувда тадбиркорларнинг 100 га яқин савол ва мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатлардан 20тасида кўтарилган масалани ҳал қилишни адлия вазири ўринбосари шаҳсан ўз назоратига олди. 30 дан ортиқ мурожаат жойининг ўзида ҳал этиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилди. Қолган мурожаатлар бўйича эгаларига ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди.

 

– Паррандачилик фермаси барпо этиш учун 3 миллиард сўм кредит ва 1 гектар ер майдони олиш бўйича мурожаатим ҳозиргача муаммо бўлиб келаётган эди, – дейди Дўстлик туманидаги “Олий ҳиммат сари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Беҳзод Равшанов. – Бугун менинг ушбу мурожаатимни ҳал этиш тегишли тижорат банки ва бошқа алоқадор ташкилотлар мутасаддиларига топширилиб, ижросини адлия вазири ўринбосари шаҳсан назоратига олди. Бош вазир қабулхонаси ташкил этиши биз тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда янги амалий қадам бўлганлигига ишонаман.

 

Тошқул БЕКНАЗАРОВ, ЎзА мухбири

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар