Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Дастлабки куни 132 мурожаат ижобий ҳал этилди

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, одамларнинг муаммо ва таклифлари асосида жойлардаги масалаларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

Тадбирларда Президент Администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим ва бошқа вазирликлар, мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳудудий сектор раҳбарлари иштирок этмоқда.

Сайёр қабулнинг дастлабки куни Нукус шаҳри ва Нукус тумани фуқаролари қабул қилинди. Тадбирда 393 нафар фуқаро 411 масала бўйича мурожаат этишди. Шундай 132 таси жойида ижобий ҳал этилди, 81 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. 168 мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.

 

photo_2020-09-13_22-48-41.jpg


– Бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири бу ичимлик суви, – дейди Нукус тумани “Кердер” овул фуқаролар йиғинидан Т.Ережепов. – Ушбу мурожаатим тегишли соҳа раҳбарлари томонидан кўриб чиқилди ва Осиё тараққиёт банкининг молиявий кўмагида амалга оширилаётган лойиҳа асосида келгуси йилда ичимлик суви тармоғи тортиб бериладиган бўлди.

– Ички ишлар идораларида хизмат қилиш болаликдан орзуим эди, – дейди Нукус шаҳридан Ж.Муратбоев. – Оммавий қабулда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига ушбу масалада мурожаат этдим ва Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлимига профилактика инспектори ёрдамчиси лавозимига ишга қабул қилинадиган бўлдим. Бундан жудаям хурсандман.

Иккинчи куни оммавий қабул Тахиатош, Шуманай ва Хўжайли туманлари аҳолиси учун Тахиатош туманида, Бўзатов ва Кегейли туманлари аҳолиси учун Бўзатов туманида бўлиб ўтди.

 

photo_2020-09-13_22-48-33.jpg


Тахиатош тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходими Зиёда Утегенова«штат қисқарди» деган баҳона билан ўтган йилнинг декабрь ойидан буён ишсиз қолган эди. Шу кунгача турли жойларга мурожаат қилди, лекин ижобий ечим топмади. Сайёр қабулда унинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, аввалги иш жойига қайта тикланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан қабулда аҳоли билан суҳбатлар ўтказилиб, фуқароларни бугунги кунда қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Жумладан, икки кун давомида фуқаролардан 62 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 15 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 13 та мурожаат тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди. 34 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 

photo_2020-09-13_22-48-37.jpg


Мурожаатларда асосан фуқаролик олиш, биометрик паспорт расмийлаштириш, соҳа ходимларига миннатдорчилик, ички ишлар, терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларидан норозилик масалалари кўтарилди. Тадбир доирасида фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаб келаётган 10 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев иштирок этди.

Оролбўйида оммавий қабуллар давом этмоқда.

14.09.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларТелефон доверия7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Кашкадарьинская область
Уй-жой билан таъминлашНародная приёмная10 Август 201917 Сентябрь 2019Ташкентская область

полезные ресурсы