Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича Республика Ишчи гуруҳи жойлардаги муаммоларни ўрганиш ишлари жадал олиб бормоқда.
Бу жараёнда аҳолини қийнаётган долзарб масалалар, ижтимоий соҳа объектларидаги камчиликларни бартараф этиш, уларнинг ечимини топиш ҳамда қисқа муддатларда ижобий ҳал этилиши таъминланмоқда.
Мазкур тадбирларда коммунал ва ижтимоий соҳаларда тегишли қонун ҳужжатлари ижросининг сўзсиз таъминланиши, шунингдек, Республика Ишчи гуруҳининг ўрганишлари натижалари бўйича кўрсатмалар тезкорлик билан бажарилишига эришиш учун тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 1-ўринбосари А.Холмахматов бугун пойтахтимизнинг Олмазор туманида бўлиб, туман ҳокими Б.Раҳмонов ҳамроҳлигида Себзор коллекторининг Қора-қамиш кўчаси худудидан ўтувчи қисмини кўздан кечирди.
Аниқланган муаммолар зудлик билан бартараф қилишга киришилди. Туман ободонлаштириш бўлими ҳамда бошқа коммунал соҳа вакиллари томонидан ҳудудни чиқиндилардан тозалаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш ва ижтимоий соҳа объектларидаги камчиликларни бартараф қилиш борасидаги амалий тадбирлар давом этмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Республика Каракалпакстан |
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Республика Каракалпакстан |
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хорезмская область |
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизиш | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хорезмская область |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |