Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича Республика Ишчи гуруҳи жойлардаги муаммоларни ўрганиш ишлари жадал олиб бормоқда.
Бу жараёнда аҳолини қийнаётган долзарб масалалар, ижтимоий соҳа объектларидаги камчиликларни бартараф этиш, уларнинг ечимини топиш ҳамда қисқа муддатларда ижобий ҳал этилиши таъминланмоқда.
Мазкур тадбирларда коммунал ва ижтимоий соҳаларда тегишли қонун ҳужжатлари ижросининг сўзсиз таъминланиши, шунингдек, Республика Ишчи гуруҳининг ўрганишлари натижалари бўйича кўрсатмалар тезкорлик билан бажарилишига эришиш учун тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 1-ўринбосари А.Холмахматов бугун пойтахтимизнинг Олмазор туманида бўлиб, туман ҳокими Б.Раҳмонов ҳамроҳлигида Себзор коллекторининг Қора-қамиш кўчаси худудидан ўтувчи қисмини кўздан кечирди.
Аниқланган муаммолар зудлик билан бартараф қилишга киришилди. Туман ободонлаштириш бўлими ҳамда бошқа коммунал соҳа вакиллари томонидан ҳудудни чиқиндилардан тозалаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш ва ижтимоий соҳа объектларидаги камчиликларни бартараф қилиш борасидаги амалий тадбирлар давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизиш | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |