Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Самарқанд вилояти ҳокими Пахтачи ва Самарқанд шаҳрида сайёр қабул ўтказди

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов коронавирус пандемияси туфайли қарийб олти ойлик танаффусдан сўнг яна жойларда сайёр қабулларни ўтказишни бошлади.

Дастлабки шундай тадбир 5 сентябрь куни вилоятнинг энг олис Пахтачи туманида ўтказилди.

 

Аҳолининг тадбиркорлик учун ер ва кредит, уй-жой, коммуникация тармоқларини янгилаш билан боғлиқ 350 дан ортиқ мурожаатлари шу ернинг ўзида вилоят сектор раҳбарлари, тегишли бошқарма ва идоралар масъуллари иштирокида ўрганилди. Вақт талаб қиладиган масалалар учун аниқ муддат белгиланиб, ижрога масъуллар тайинланди.

 

Жумладан, Янгиобод ва Қиргули маҳалласига темир йўлдан остидан ўтувчи ер ости йўли ёритилмаслиги, «Пахтачи гўзали» савдо мажмуасининг кўркини бузиб турган эски биноларни олишга тўсқинлик қилаётганларга чора кўриш, суюлтирилган газ баллонлари етказиб беришдаги муаммоларга тезкор ечим топилди. Мойчечак доривор ўсимлиги етиштирмоқчи бўлаётган фуқарога зарур ёрдам кўрсатиш тўғрисида мутасаддиларга аниқ вазифа берилди.

 

7 сентябрь куни эса Самарқанд шаҳрида ўтказилган сайёр қабулга ҳам нафақат шаҳар аҳолиси, балки вилоятнинг бошқа ҳудудларидан ҳам юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

 

Жумладан, Қўшработ туманидан II гуруҳ ногирони бўлган аёл оёғини операция қилиб, эндопротез қўйишда ёрдам сўради. Жавоб қисқа ва лўнда бўлди: тегишли мутасаддилар бу ишни 10 кун ичида амалга оширади.

 

Қабул давомида айни шу масалада Самарқанд шаҳридан яна бир фуқаро ҳам мурожаат қилди. Унга ҳам вилоят бюджетидан ажратилган маблағ асосида жарроҳлик амалиёти билан эндопротез ўрнатиладиган бўлди.

 

Сайёр қабул давомида тиббий хизмат билан боғлиқ 15 та мурожаат бўлди. Уларнинг ҳар бири бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Самарқанд шаҳридаги сайёр қабулда 475 та мурожаат тушди ва уларнинг ҳар бири назоратга олинди.

 

photo_2020-09-07_19-25-18.jpg

 

photo_2020-09-07_19-25-26 (2).jpg

08.09.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хорезмская область
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Республика Каракалпакстан
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024г. Ташкент

полезные ресурсы