Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сектор раҳбарлари ёшлар муаммоларини ўрганмоқда

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан июнь «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилиниши муносабати билан Жиззах вилоятида тўртта сектор раҳбарлари ўз ҳудудларида учрашувлар ўтказди.

Сектор раҳбари ва ёшлар учрашувлари кўплаб ечилмай келган муаммолар ҳал этилгани билан аҳамиятли бўлди.

 

Вилоят 3-сектор раҳбари, ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодировнинг унвонига нисбат берилиб «Генерал ва ёшлар» деб номланган учрашув ҳам шундай фойдали тадбирлардан бири бўлди. Ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи 30 нафар ёш, профилактик ҳисобда турувчи 70 нафар вояга етмаганлар ҳамда барча туманлардан ёшлар онлайн тарзда иштирок этган учрашув таклиф ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

 

Учрашув давомида 12 нафар ёш профилактик ҳисобдан чиқарилди. 4 нафар профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган ёшлар “Asia school” хусусий мактабига ўқишга жойлаштирилди. Уларнинг мактаб бадал пуллари вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан тўлаб бериладиган бўлди.

 

Учрашувдан сўнг Жиззах шаҳридаги «Ўрда экологик боғи»нинг «Ватанпарварлик» мажмуасига иштирокчиларнинг саёҳати ташкил этилди.

 

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи билан “Asia School” хусусий мактабида бўлган учрашув ҳам шундай қизиқарли ва фойдали кечди. Учрашувда туманлардан онлайн алоқа орқали иштирок этган ёшлар спорт, таълим, иқтисодиёт, ижтимоий соҳаларда дуч келаётган муаммолар юзасидан савол, таклиф ва илтимосларига вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ҳамда вилоят ташкилотлари мутасаддилари жавоб берди, бир қанча муаммолар шу ернинг ўзида ҳал этилди.

 

Ғаллаорол туманида ёшлар учун барча қулайликларга эга кутубхона ташкил этиш, Зомин, Зафаробод ҳамда Жиззах шаҳрида бир қатор мактабларга «5 та ташаббус» доирасидаги жисмоний тарбия ва спорт, ИТ технологиялари, китобхонлик йўналишлари бўйича инвестициялар киритиш каби масалаларни ҳал этиш тегишли ташкилотларга юклатилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Учрашувда ёшлар билан суҳбат анча эркин ва самимий руҳда кечди.

 

– Телефон рақамимни ёзиб олинг. Қандай масалада, қайси сектор ҳудудида бўлишингиздан қатъий назар менга 24 соат давомида мурожаат қилишингиз мумкин, – деди ички ишлар бошлиғи учрашувда ёшларга мурожаат қилиб.

 

«Жиззах пластмасса заводи» АЖда 4-сектор раҳбари вилоят давлат солиқ бошқармаси Юнусжон Насимджанов «Ёшлар ойлиги» доирасида ҳудуд ёшлари билан учрашди. Заводнинг ишчи павильонида ташкил этилган студияда 40 нафардан зиёд ёш тадбиркорлар, “Zoom” платформаси орқали барча туманлардан 400 нафардан ошиқ ёшлар иштирок этди.

 

4-сектор ҳудудида аҳолининг 89 минг нафарини ёшлар ташкил этади. Жорий йилда 4 минг 310 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида режа-график тузилган.

 

Иштирокчилар тадбиркорлик фаолиятида дуч келаётган муаммо ва масалалар бўйича 4-сектор раҳбари ва Марказий банк вилоят бошқармаси вакилларига мурожаат қилди. Барча мурожаатлар бўйича аниқ рўйхат шакллантирилиб ҳал этиш бўйича масъул ходимлар бириктирилди.

 

Жумладан, Ғаллаорол туманида яшовчи Ёдгора Абдусаматова оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит олишда ёрдам сўради.

 

Учрашувда Ёдгора сингари тадбиркорлик остонасида турган, бироқ кредит олишда муаммоларга дуч келаётган 15 нафар ёшлар учун кутилмаган совға тайёрланган эди. Уларга банкларнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди. Ёдгора ҳам тикув машиналари харид қилиш мақсадида 10 миллион сўмлик кредит сертификатига эга бўлди.

 

22 ёшли Олтиной Тоғаевага «Кимёгар қоп» МЧЖга ишга қабул қилингани ҳақидаги буйруқ нусхаси топширилди. Худди шундай қувонч учрашув давомида турли ташкилотларга ишга қабул қилинган 6 нафар ёшларнинг юз-кўзида ҳам балқиди.

 

Тадбирда, шунингдек 4 нафар ёшларга юридик шахс ташкил этилгани ҳақида гувоҳнома топширилди. Тадбиркорликни бошлаш арафасидаги ёшларга намуна сифатида юридик шахс ташкил этиб, солиқларни ўз вақтида тўлаётган ёш тадбиркор вилоят ДСБ бошлиғининг ташаккурнома ва совғалари билан тақдирланди.

 

Учрашувдан сўнг завод бўйлаб инфо-тур ташкил этилди. Ёшлар маҳсулотлар кўргазмаси, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.

 

Ёшларнинг шундай учрашуви 2-сектор раҳбари, вилоят прокурори И.Эргашходжаев билан Зомин туманида ўтказилди.

29.06.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Уй-жой билан таъминлашНародная приёмная10 Август 201917 Сентябрь 2019Ташкентская область
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларТелефон доверия7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Кашкадарьинская область

полезные ресурсы