
Барчамизга маълумки, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида Сирдарё вилоятида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Дастурга киритилган маҳаллалардаги хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида янги-янги лойиҳалар амалга тадбиқ этилмоқда. Ана шундай лойиҳалардан бири Ховос тумани “Ховособод” маҳалласида “Ховос идеал-текстиль” МЧЖ томонидан тикувчилик корхонаси ўз фаолиятини бошлади.
“Ховос идеал-текстиль” тикувчилик корхонаси тадбиркор Э. Мамажонова томонидан “Боёвут пахтани қайта ишлаш” корхонаси билан ҳамкорликда ишга туширилган бўлиб, бугунги кунда ушбу цехда 50 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Шартномага асосан тикувчилик цехида ишлаб чиқарилаётган махсус этаклар учун ҳом ашёни “Боёвут пахтани қайта ишлаш” корхонаси этказиб бермоқда. Энг асосийси, мазкур корхонада хотин-қизларимиз учун барча қулайликлар яратилган. Хотин-қизлар бундай шарт-шароитлардан мамнун, корхонада иш қизғин давом этмоқда.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |