Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Сайёр қабулда 75 нафар ёш ишга жойлашди

Жиззах вилоят прокурори Ислом Эргашхўжаев Жиззах ҳарбий прокурори Отабек Ҳайдаров томонидан ўтказилган ёшлар билан учрашув ва оммавий қабул доирасида меҳнат ярмаркаси, кўргазма, спорт мусобақалари, тиббий кўрик ва бошқа тадбирлар ҳам ташкил этилди.

Учрашув бошланишидан олдин иштирокчилар “Маҳалла” марказида ташкил этилган ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси ва “Ибратли чевар қизлар” тикув цехи фаолияти билан танишди.

Тадбир доирасида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 170 нафар ишсиз ёш иштирок этди. Ярмарка давомида улардан 75 нафари тумандаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлашди.

Тадбир давомида спортнинг кураш, шахмат, стол тенниси турлари бўйича ҳамда китобхонлик бўйича мактаблараро катта мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақага жами бўлиб 21 та мактабдан 300 га яқин ўқувчилар иштирок этди.

 

photo5386725348621790555.jpg


Туманда прокуратураси ташаббуси билан ”Ёшлар боғи” барпо этиш учун 10 гектар ер майдони ажратилган. Учрашувда “Ёшлар боғи”га 2 минг 200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Шундан сўнг туман молия бўлими биносида вилоят прокурорининг туман ёшлари билан учрашуви бўлди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда 200 нафар ёшлар иштирок этиб, шундан 30 нафари ўзларининг муаммо ва таклифлари билан мурожаат этди. Шундан 16 таси қаноатлантирилди.

Жумладан, мурожаат қилганлардан 15 нафарига “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича сертификатлар берилди. Қолган мурожаатларнинг ижроси вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, фан олимпиадалари ва турли халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган 48 нафар ёшларга ташаккурнома, бадиий китоблар ва бошқа спорт анжомларидан иборат эсдалик совғалари топширилди.

 

photo5386725348621790556.jpg


Учрашувдан сўнг, ёшларни касбга йўналтириш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти билан таништириш мақсадида тумандаги “Сангзортекстил” масъулияти чекланган жамиятига саёҳат ташкил этилди.

Шу куннинг ўзида вилоят прокурори оммавий қабул ҳам ўтказди. Унда фуқаролар томонидан қабул қилинган 34 та мурожаатнинг 15 таси жойида қаноатлантирилди. Жумладан, эҳтиёжманд фуқаролардан 5 нафарига қўлтиқтаёқ ва ҳассалар, 2 нафарига даволаниши учун ордер берилди. 5 нафар кишининг уй-жойлари кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга ва 3 кишига моддий ёрдам тайинланишига кўмаклашилди. Қолган мурожаатлар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Тадбир давомида 3 нафар қарздор ота вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун 3 миллион 888 минг сўм алимент пуллари ундириб берилди.

Бундан ташқари, тиббиёт коллежи биносида Жиззах вилоят мобиль поликлиникаси ва “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси ҳамкорлигида тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик ўтказилган 130 нафар беморга 18 турдаги 716 ўрамдан иборат дори-дармон воситалари бепул тарқатилди.

28.02.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы