Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Орзуси ушалган оилалар....

Фарғонада уй-жойга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга янги уйларнинг калитлари тантанали топширилди.

Инсон манфаати ҳамма нарсадан устун ва унинг шаъни олий қадрият. Шунга мувофиқ юртимизда эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган фуқароларга меҳр-мурувват, ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўтган йилда вилоятда аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини ҳимоялашга қаратилган эзгу ислоҳотлар натижасида кўплаб оилалар ўз уйига эга бўлди, жорий йилда ҳам бу ишлар давом этмоқда.

 

Қўштепа туманидаги “Хумдон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги кўп қаватли уй қад ростлади. Бу замонавий ва барча қулайликларга эга уйдан оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 10 нафар оналар ҳамда ногиронлиги белгиланган 3 нафар фуқароларга хонадонлар берилди.

 

photo5364045644966243520.jpg

 

Уй-жойларни тантанали топшириш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, хонадон эгаларига уй калитларини топширди.

 

– Бугун оиламиз аъзолари учун энг қувончли кун, – дейди “Нурафшон” маҳалласида яшовчи Наргизахон Тожибоева. – Барча қулайликларга эга бўлган ёруғ ва шинам уйга кўчиб келдик. Ўз уйинг бўлгани қандай яхши. Фарзандларимиз, бизга қўшни бўлган хотин-қизларнинг ҳаммалари бугун дуодалар. Давлатимиз, Президентимиз ғамхўрлиги туфайли шундай шинам уйлик бўлдик. Ҳаммаси учун раҳмат!

 

Шунингдек, туманнинг Б.Марғилоний кўчасида яшаган Олимахон Кенжаева, Баркамоллик кўчаси 13-уйда истиқомат қилган Гулноза Юнусова, Бахт кўчасидан Рўзихон Исомиддиновалар ҳам ўзларининг дил сўзларини яшира олмади. Юртимизга тинчлик тилаган ҳолда доим халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишларини айтди.

 

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев шу ерда маҳалла аҳолиси ва ёшлари билан учрашиб, улар билан мулоқот қилди. Мулоқот чоғида аҳоли томонидан турли масалаларда ўндан ортиқ мурожаат бўлиб, уларнинг аксарияти шу ерда ҳал этилди.

21.02.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы