Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Мурожаат: муаммо, ечим ва масъулият

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига 2019 йилда жисмоний ва юридик шахслардан 1 минг 73 та мурожаат келиб тушган.

2018 йилда эса мурожаатлар сони 890 тани ташкил этган эди. Бу бир тарафдан фуқароларнинг давлат хизматларига бўлган ишончи ортиб бораётганидан дарак берса, бошқа тарафдан соҳада ечимини кутаётган тизимли муаммолар мавжуд эканлигини ҳам кўрсатади.

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу ғояни амалга ошириш мақсадида фаолиятида ҳамиша очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилишни мақсад қилган.

Аҳоли билан очиқ мулоқот олиб бориш, уларнинг мурожаатларини қаноатлантириш, қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш фуқароларнинг давлатимизга ва олиб борилаётган ислоҳотларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Вилоят давлат хизматлари бошқармаси мутахассислари томонидан мурожаатларни доимий таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ўз муддатида ижро этилиши назоратга олинганлиги боис, бир қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этишга имкон яратилмоқда.

Жумладан, ўтган йили жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган мурожаатларнинг 1 минг 25 таси кўриб чиқилди. Уларнинг 268 таси қаноатлантирилган бўлса, 757 фуқаронинг мурожаатига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Мурожаатлар ўрганилганда, уларнинг аксарияти ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш ҳамда болаларни мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш масалаларига оид экани аниқланди.

Хусусан, Қуйи Чирчиқ тумани, “Кўксарой” маҳалла фуқаролар йиғини Уяли кўчаси 50-уйда истиқомат қилувчи Д.Усмонов ва Қибрай тумани “Тараққиёт” маҳалласи М.Бобур 2-тор кўчаси 6-уйда истиқомат қилувчи З.Зиявиддиновларнинг ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини эътироф этишда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Мазкур мурожаатлар ўз вақтида қаноатлантирилиб, мулкка нисбатан эгаликни белгилаш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарорини туман давлат хизматлари маркази орқали олиши мумкинлиги фуқароларга тушунтирилди.

Нурафшон шаҳар Янгиҳаёт қўрғони Тошкент йўли кўчаси, 30-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Н.Сиддиқованинг мурожаати ўрганилиб, 2019 йил 8 ноябрь куни 2015 йилда туғилган фарзанди Машрабжонов Ҳусниддин Муҳриддин ўғлига Нурафшон шаҳар давлат хизматлари маркази орқали шаҳардаги 11-мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича йўлланма берилди. Шунингдек, Ангрен шаҳар Дукент қўрғони 13-даҳа, 16-уйнинг 1-хонадонида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Раҳмонованинг ҳам мурожаати ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида 2019 йил 19 ноябрь куни Ангрен шаҳар давлат хизматлари маркази орқали 2015 йилда туғилган фарзанди Раҳимов Амирхон Зокир ўғлига шаҳардаги 41-мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича йўлланма тақдим этилди.

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг дарду ташвиши ётади. Бу борада бир идора эшигини тақиллатиб, ўз муаммоларини айтаётган одамлар оғирини енгил қилишимиз, ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашишимиз талаб этилади. Бугун халқ билан ҳамнафас бўлиш, унинг қувонч ва шодликларига шерик бўлиш, қийналган дамларида амалий ёрдам кўрсатиш бизнинг бош мақсадимизга айланмоғи лозим.

19.02.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Уй-жой билан таъминлашНародная приёмная10 Август 201917 Сентябрь 2019Ташкентская область
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларТелефон доверия7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Кашкадарьинская область

полезные ресурсы