
Пойтахтимиздаги Ёшлар марказида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Олмазор туманидаги олий ўқув юртлари талаба-ёшлари билан учрашди.
Учрашувда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Бахтиёр Исмоилов ва бошқалар бугун жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар, уларнинг ёшлар орасида кенг тарғиб этилиши ижобий натижалари ҳақида гапирди. Ўсмирлар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик роли беқиёслиги таъкидланди.
Ёшларни маърифатга чорлаш, улар орасида жиноятчиликни камайтиришда талабалар тенгдошларига ўрнак бўлиши ва ўзлари ҳам ҳар қадамда сергак туриши, ватан равнақи йўлида ўзини дахлдор ҳис қилиши кераклиги қайд этилди.
Учрашув самимий суҳбат ва савол-жавоб шаклида давом этди.
Тадбирда айтилишича, 2019 йили Тошкент шаҳрида судларнинг 43 фоизи сайёр шаклда ўтказилган. Бу фуқаролар, хусусан ёшлар орасида жиноятчилик камайишига хизмат қилган.
Учрашувда телефон ўғирлаб, жиноят содир этган ёшларнинг иши сайёр суд шаклида кўриб чиқилди. Тадбирда иштирок этган ёшлар ушбу жараённинг бевосита гувоҳи бўлди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |