
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Қораўзак тумани ёшлари Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари яратишда иштирок этаётган ҳашарчиларга кўмакка борди.
Ёшлар туманнинг энг чекка “Ақпеткей“ деб номланган ҳудудида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан келган ҳашарчилар билан учрашди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А. Темирханов, Қорақалпоғистон Республикаси давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси У. Утамбетов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А. Данияров давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Оролбўйини, шу жумладан Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудда экологик ҳолатни барқарорлаштириш, Орол денгизининг қуриган ҳудудларида “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар бўйича маълумот берди.
Туман ёшлари саксовул экиш ва уруғини йиғиш ишларида фаол иштирок этди. Шунингдек, ҳашарчилар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тиббиёт бўлими шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Орол юлдузлари” ансамбли ҳамда Қораўзак тумани маданият бўлими ходимларининг концерт дастури намойиш этилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |