Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Ҳокимлар ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир масала ва ташаббусга эътибор қаратмоқда

Фарғоналик ёшларни рағбатлантириш, янги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳар учун алоҳида дастур ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев жойларда бўлиб ўтаётган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида маълум қилди.

Фарғона вилоятида бугунги кунда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 1 миллион 82 мингдан зиёд ёшлар бўлиб, уларнинг камолоти йўлида самарали ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилда ҳам вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда бу борадаги ишлар тизимли давом эттирилади.

 

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида Учкўприк тумани ва Қўқон шаҳри ёшлари билан бўлиб ўтган мулоқотда янги ташаббус ва таклифлар илгари сурилди. Дастлаб доимий иш ўрнига эга бўлмаган ёшлар мазкур ҳудуддаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишишди.

 

Эркин иқтисодий зонада барпо этилган илк корхоналардан бири “Шаффоф омадли саноат” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасидир. Мазкур корхонада бугунги кунда автотранспорт воситалари учун мўлжалланган газ баллонлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада меҳнат қилаётган 400 нафар ишчи-хизматчиларнинг аксар қисмини ёшлар ташкил қилади. Корхона таъсисчиси Улуғбек Тошматовнинг таъкидлашича, келгусида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳисобидан ёшлар учун яна 200 та янги иш ўрни яратилади.

 

Ёшлар қадоқлаш воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Great Kokand” корхонасида ҳам бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечиришди. Шу жойнинг ўзида ёшлар билан самимий мулоқотга киришган вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида яратилган шароитларнинг барчаси, биринчи навбатда, ёш мутахассис кадрлар учун эканлигини таъкидлади.

 

— Иқтисодий зонадаги барча лойиҳалар ишга туширилса, 4 мингга яқин ишчи-хизматчиларга талаб бўлади, – дейди деди вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев. – Мана бугун ишлаб чиқариш корхоналарида яратилган шароитларни ўз кўзингиз билан кўриб, уларнинг раҳбарлари билан юзма-юз учрашиш имкониятига эга бўлдингиз. Булар ҳақида доимий иш излаб юрган қўни-қўшниларни, дўстларингизни ҳам хабардор қилинглар. Келиб, шу корхоналарда иш бошланглар. Биз эса сизларга барча зарур шароитларни яратиб берамиз.

 

photo5237833882034875648.jpg

 

Учрашув “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекциясининг маъмурий биносида давом этди. Вилоят ҳокими ёшлар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали юборилган элликдан зиёд савол ва таклифларга жавоб қайтарди.

 

Шундан сўнг бевосита мулоқотга ўтилди. Ёшларнинг таклифлари тингланди, муаммоларига ечим изланди. Таъкидлаш жоизки, муаммоларнинг аксарияти шу ернинг ўзида, учрашув чоғида ҳал қилинди.

 

Жумладан, тадбиркор ёшларнинг лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ажратилди, туман марказидаги қаровсиз ҳолатда ташлаб қўйилган сузиш ҳавзаси қайтадан таъмирланадиган бўлди, ёш оилалар учун “Қўқон” эркин иқтисодий зонасига туташ Муқимий шаҳарчаси ҳудудида имтиёзли кредит асосида иккита 7 қаватли арзон уй-жойлар қурилиши белгиланди. Шунингдек, ёшларнинг Учкўприк тумани марказида кинотеатр ташкил қилиш таклифи маъқулланди. Ўқувчи-ёшларнинг илтимосига кўра, вилоят ҳокими Учкўприк тумани ва Қўқон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаблари учун 400 та компютер жамланмаси ажратилишини маълум қилди.

 

Наврўз байрами арафасида “ Ҳазиний издошлари” ёш ижодкорлар форуми ўтказишга қарор қилинди. Ёшлар иттифоқи Қўқон шаҳар кенгашига 1,5 миллиард сўм маблағ ажратилди. Қўқондаги 3 та олий ўқув юртининг ҳар бирига “ISUZU” автобуслари совға қилинди.

 

***

 

Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ҳудуддаги фаол ва ташаббускор ёшлар билан учрашди.

 

photo5237926069212916596.jpg

 

Тадбирда вилоят, туман, шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши аъзолари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Учрашувда ёшлар томонидан вилоят ҳокимига 10 дан ортиқ ташаббус, таклиф ва масалалар бўйича мурожаатлар бўлди. 

 

Ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир масала ва ташаббусга вилоят ҳокими томонидан аниқ ва атрофлича жавоб берилиб, масалаларнинг ечими юзасида шу жойнинг ўзида аниқ чора-тадбирлар белгиланди. 

 

photo5238134027234422058.jpg

 

Тадбир ниҳоясида вилоят ҳокими Сирдарё шарафини фан олимпиядалари, турли танловлар ва спорт беллашувларида муносиб ҳимоя қилган ёшларга фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширди.

08.01.2020

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы