
Сайёр қабулларда фуқаролар одатда масъул раҳбарлар олдига қиш мавсумида кўмир маҳсулоти етказиб бериш, тадбиркорлик, ер-жой, маблағлар ажратиш ҳамда кўчаларга тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, ичимлик суви каби ижтимоий муаммоларни кўндаланг қилишади.
Навоий вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Р.Турсуновнинг Нурота туманидаги Хайробод қишлоғи аҳолиси билан сайёр қабулида ҳам шулар ҳақида гап борган. Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояси, улар мурожаатларида акс этган муаммоларни ҳал этишга қаратилган амалий ишларга юзасидан чиқиш қилган 3-сектор раҳбарига фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни баён қилишган. Муаммолар асосан ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ бўлган.
Сектор раҳбари ва ишчи гуруҳи аъзолари айтилган масалаларнинг айримлари бўйича тегишли вазифалар белгилаб олган бўлса, аксарияти жойида бартараф этилган.
Ана шундай сайёр қабуллардан бири вилоят маркази Навоий шаҳридан қарийб 350 километр олисда жойлашган Учқудуқ туманининг «Йўлчилар» овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган.
Ишчи гуруҳ аъзолари ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, уларнинг қишки мавсумга шайлиги, болаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг ёзишича, бу каби сайёр қабуллар ижтимоий муаммоларни бартараф этиш баробарида, ички ишлар идоралари ходимларининг халқ билан бирдамлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |