
Чуст туманида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят ҳокими Х.Бозоров туман аҳолиси вакиллари билан юзма-юз мулоқот давомида ижтимоий, иқтисодий, маиший масалаларга тааллуқли 50 дан ортиқ мурожаатни кўриб чиқди.
Жумладан, фуқароларнинг уй-жой, иш билан таъминлаш, саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдам кўрсатиш бўйича илтимосномалари, коммунал хизмат кўрсатиш тизимларидаги ва тадбиркорлик фаолиятига халақит бераётган муаммолар юзасидан арзномалари ва бошқа маҳаллий масалалар бўйича мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот ҳамда муассасалар мутасаддилари иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилди. Шунингдек, мурожаатларнинг бир қисми қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Жумладан, бандлик ҳамда уй-жой масаласида ҳоким қабулига келган, болалар уйида улғайган фуқаро В.Поляковга ишга йўлланма берилди, уй-жой масаласи ҳам яқин кунларда ҳал қилинадиган бўлди. Бибиона маҳалласида яшовчиларнинг мурожаати асосида маҳаллага янги электр подстанцияси ўрнатиладиган ва маҳалла кўчаларини асфальтлаш 2020 йил дастурига киритиладиган бўлди.
Шунингдек, сайёр қабулга жалб қилинган вилоят ташкилотлари раҳбарлари Чуст шаҳри Пансада маҳалласида яшовчиларнинг муаммоларини ўрганди.

Вилоят раҳбари аввалдан тушган мурожаатлар натижасида маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилиши юзасидан берилган топшириқларнинг амалда бажарилиши билан танишиш мақсадида кўчаларга шағал ётқизилиб, йўл бўйидаги деворлар таъмирланаётган ҳудудларда бўлди.
Туман мутасаддиларига кўчаларни ёғинли кунларга қолмасдан асфальтлаш, тунги тежамкор ёриткичларни ўрнатиш бўйича кўрсатма берилди.

Шундай сайёр қабуллар Чортоқ туманининг Созсой қишлоғи, Поп туманининг Олтинкон шаҳарчаларида ҳам ўтказилди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |