
Фарғона вилоятидаги Давлат хизматлари марказлари томонидан жойларда кўчма шохобчалар, сайёр қабуллар ташкил этилиб, фуқароларнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжлари қондирилмоқда.
– Биз фуқаролар ва юридик шахслар билан ишлашда фақатгина “кабинет” тизимида чекланиб қолганимиз йўқ, – дейди Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Раъно Бойқўзиева. – Ўтган давр мобайнида вилоятдаги 19 Давлат хизматлари маркази томонидан 1 минг 410 тадбиркорлик субъекти сайёр ҳамда 707 тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтказилди.
Қувасой шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда тадбиркорларга давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 11 апрелда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Давлат хизматлари маркази томонидан яратилган қулайликлар ва имкониятлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
– Тадбиркорликнинг бирор бир фаолият тури билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, лицензия олиш учун Тошкентга боришга тўғри келар эди, –дейди “Камронбек ривожи” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Алишер Шаҳанов. – Бу жараёндаги турли коррупцион тўсиқлар, сансоларликлар кўп ишбилармонларни тадбиркорликдан “тўйдириб юборгани” ҳам ҳеч кимга сир эмас. Ҳозирчи? Давлат хизматлари агентлигининг жойлардаги марказлари томонидан мурожаатларимиз тез фурсатларда ҳал этилмоқда. 10-15 кунда барча ҳужжатлар тайёрланиб, ортиқча оворагарчиликсиз лицензия олиш имкониятига эга бўлдик. Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектидаги коммунал хизматларни ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш ҳам бевосита туман ва шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали олиб борилмоқда.
Тадбиркорликка илк қадам Давлат хизматлари марказларидан бошланади. Айнан бу ерда бизнесни рўйхатдан ўтказиш жараёни амалга оширилади. Келгусида мазкур соҳада ишларни янада ривожлантириш орқали давлат хизматларини соддалаштириш ва аҳолига қулайликлар яратиш кўзланган. Жумладан, давлат хизматлари 2021 йилга қадар 160 тага етказилади. 20 дан ортиқ давлат органлари тегишли қоғоз кўринишидаги маълумотнома ва ҳужжатларни рақамлаштириш ва Электрон ҳукумат тизимига интеграция қилиш режалаштирилган. Бу орқали муайян давлат хизмати учун зарур бўлган ҳужжатларни бошқа давлат органларидан фуқарони овора қилмасдан, мустақил равишда электрон тизим орқали олиш имконияти яратилади.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |