
Мазкур Реестр давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини хатловдан ўтказиш натижаси бўйича шакллантирилган бўлиб, жами 716 та давлат хизмати ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Маълумот учун: дастлабки реестр 2018 йил 28 февраль куни Адлия вазири ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан тасдиқланди ҳамда 2976-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 444 хизматдан иборат бўлган. Кейинчалик 2018 йил 1 июнда Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори билан Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди ва 3021-сон билан Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. У ўз ичига 693 та давлат хизматларини қамраб олган эди.
Эслатиб ўтамиз, Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармонига асосан Адлия вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантиришни таъминлаш вазифаси юклатилиб, 2018 йил 1 июндан бошлаб эса Давлат хизматларининг ягона реестрига киритилмаган давлат хизматларини кўрсатишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган эди.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |