Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Боситхонова Жиззахда хотин-қизлар билан учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситханова Жиззах вилоятида хотин-қизлар билан учрашувлар, сайёр қабуллар ўтказди.

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар асосида Хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар турмуш тарзини яхшилашдаги таъсирини кучайтириш сингари масалалари кўриб чиқилди.

 

Унда сўзга чиққан Жиззах вилоят хокими Э. Солиев ва бошқалар сўзга чиқиб Хотин-қизлар қўмиталари фаолиятини оддий, содда ва халқчил бўлишини таъминлаш, тизимнинг низомий вазифаларини бажаришдаги, аҳоли, хусусан оддий, содда, халқчил ва самарали фаолият юритиш механизмларини қандай бўлиши тўғрисида фикр ва мулоҳаза билдирди.

 

Йиғилишда Аёллар реабилитация маркази, Аёллар маслаҳатхонаси, Қизлар саломатлиги маркази, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, Маҳалла идораси каби ижтимоий тузилмаларнинг фаолиятини яхшилаш, Президентимиз беш муҳим ташаббуснинг 5-йўналиши – аёлларни иш билан таъминлаш ва уларга кредитлар бериш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари билан юзма-юз суҳбатлар ўтказиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди. Ижтимоий ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган, фаол бўлмаган ёш қизларни “Қизларжон” клуби атрофида бирлаштириш, хотин-қизлар қўмитасининг сайёр қабулларини ташкил этиш масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Жиззах шаҳридаги тантаналар мажмуасида ўтказилган учрашувда оғир ижтимоий шароитда яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга реабилитация воситалари ва маиший техника буюмлари, Мирзачўл, Бахмал туманлари ва Жиззах шаҳрида яшовчи хотин-қизларга уй-жой калитларини топширди

 

Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситханова, Мирзачўл туманида реабилитация марказининг тантанали очилиш маросими қатнашди. Шу ерда фуқароларнинг сайёр қабули ташкил этилди.

 

Т. БЕКНАЗАРОВ, ЎзА.

15.07.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы