Мўйноқ тумани марказида қурилиб битказилган 350 та ўринга мўлжалланган “Мўйноқ порлоқ текст“ МЧЖга қарашли тикувчилик фабрикаси ўз ишини бошлаш арафасида.
Қурилиш ишлари шу йилнинг февраль ойида бошланган фабрикага Хитой ва Туркиядан олиб келинган энг сўнгги замонавий компьютер технологиялари билан ишлайдиган 320 дона тикув машиналари ва дазмоллар ўрнатилди. Унда хизматчилар учун барча шароитлар яратилган. Ишчиларнинг касбий малакасини орттиришда Наманган вилоятидан тажрибали мутахассислар бириктирилади.
МЧЖ қошида фабрикада тикилган кийим-кечакларни сотиш учун махсус дўкон ташкил қилинган.
Корхона маҳсулотлари, хусусан кўйлак, футболка, куртка каби кийим-кечаклар экспортга, Россия, Қозоғистон ҳамда Европа давлатларига экспорт қилиниши ҳам режалаштирилган.
Мўйноқда шунингдек, яқинда ишга тушган ғишт заводида кунига 63 минг донага яқин ғишт чиқарилмоқда. Корхонада 45 нафар ишчининг бандлиги таъминланган. Уларнинг кўпчилиги туман ёшларидир.
Йил бошидан буён туманда 4та жойда трансформатор пунктлари ўрнатилди. “Обод қишлоқ” давлат дастурининг туман ҳудудидаги ижроси доирасида “Ҳаким ата“ ва “Қазақдаря“ қишлоқ пунктларида 12та трансформатор тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Ушбу ишларга жами 4 миллиард 178 миллион 800 минг сўм миқдорида маблағ сарфланган.
Е.Қаноатов, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хорезмская область |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижанская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |