Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Шаҳарларда арзон уй-жой сотиб олиш тартибидан хабардормисиз?

Арзон уй-жойларни кимлар олиши мумкин, деган савол бугунги кунда кўпчиликни қизиқтириши табиий. Шу боис бу ҳақда яна бир карра кенгроқ маълумот беришни лозим топдик.

Квартиралар жисмоний шахсларга берилади, бунда қуйидагилар устун даража эга бўлади: 

•    ёш оилалар; 

•    эскирган уй-жойларда яшаётганлар; 

•    республика шаҳарларида яшайдиган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифалари. 

Арзон уйлардаги квартиралар жисмоний шахсларга туман ҳокимликларида тузилган ҳудудий комиссия томонидан бириктирилади. 

Квартирани бириктиришда ҳудудий 
комиссия нималарни инобатга олади?

Квартирани бириктиришда ҳудудий комиссия қуйидаги мезонларни инобатга олади: 

•    ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара, бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаётганлик; 

•    бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш; 

•    кўп болали оила; 

•    она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши; 

•    ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги; 

•    оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги; 

•    турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги. 

•    таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар. 

Квартира сотиб олиш учун ҳудудий комиссияга 
қандай ҳужжатлар топшириш зарур?

•    ариза; 

•    қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар; 

•    уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг юқоридаги талабларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар. 

Аризаларни кўриб чиқиш тартиби?

Ҳудудий комиссия уй-жой шароитларини яхшилашга берилган аризаларни ҳафтада камида бир марта кўриб чиқади. 

Аризани тегишли рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. 

Ҳудудий комиссия аризаларни улар тушишига қараб ва журналда рўйхатдан ўтказиш навбатига кўра кўриб чиқиши шарт. 

Комиссия квартирани бириктириш ёхуд рад этишнинг аниқ ва асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда протокол қарор қабул қилади. 

Ҳудудий комиссия ҳар йили: 

1 февралгача барча квартираларни бириктиришни тугаллайди; 

1 апрелгача бўлажак йилда қуриладиган квартираларга потенциал қарз олувчиларнинг тўлиқ рўйхати ва протокол қарорини банкка тақдим этади. 

Дастлабки бадал миқдори қанча?

Жисмоний шахслар дастлабки бадал маблағларини ўзларига квартира бириктирилгандан кейин 60 календарь кундан кечикмай алоҳида жамғарма депозит ҳисоб рақамига тўлайди. 

Кўрсатиб ўтилган муддатларда квартира қийматининг ўртача 15 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тўланмаган тақдирда ҳудудий комиссиянинг квартирани ушбу шахсга бириктириш ҳақидаги протокол қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади. 

Арзон уй-жой олиш учун жисмоний шахсларга 
ипотека кредитини бериш тартиби қандай?

Ипотека кредитлари жисмоний шахсларга уй фойдаланишга топширилгандан кейин берилади. 

Ипотека кредити миқдори кредит ресурслари манбаидан қатъи назар, квартира қийматининг кўпи билан 75 фоизини ташкил этади. 

Кредит қанча муддатга берилади?

20 йил муддатга, таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар учун 25 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади. 

Кредит олиш учун банкка қандай 
ҳужжатлар тақдим этилади?

Квартирани сотиб олаётган жисмоний шахс турар жой фойдаланишга топширилгандан кейин банк филиалига: 

•    ариза; 

•    қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчи)нинг паспорти; 

•    қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчилар)нинг молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар. 

Қарз олувчининг молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатларга нималар киради? 

•    доимий иш жойига эга бўлган фуқаролар учун – иш берувчидан белгиланган шакл бўйича охирги 12 ойдаги даромадлар тўғрисидаги маълумотнома; 

•    доимий иш жойига эга бўлмаган фуқаролар учун – улар яшайдиган жой бўйича солиқ органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ойдаги даромадлар тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари. 

06.07.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Республика Каракалпакстан
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самаркандская область
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухарская область
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Ташкентская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область

полезные ресурсы