Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Олий суд раиси ўринбосари Андижонда ўтказган сайёр қабул давомида учта оилани яраштирди

Олий суд раиси ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Холмўмин Ёдгоров ва Олий суд судьялари Андижон шаҳри ҳамда Бўз туманида сайёр қабул ўтказди.

Ушбу туманлардаги Халқ қабулхоналарида ўтказилган қабуллар давомида 97 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилиниб, уларнинг 49 қаноатлантирилиб, 20 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 1 нафар фуқаронинг шикояти назорат тартибида ўрнатилди.

Шунингдек, Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жиноят ишлари бўйича вилоят судида видеоконференцалоқа тартибида очиқ сайёр суд мажлисини ўтказди.

Унда белгиланган ҳукмларга асосан Қарши шаҳридаги 3-сонли ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган Р.Мадаминов, Навоий шаҳар 4-сонли ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган А.Жўрабоев, Бўстонлиқ туман 7-сонли ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган Б.Ахмедовларнинг назорат тартибда берган шикоятлари кўриб чиқилди.

Судлов ҳайъати ҳукмига кўра яқин қариндошлари томонидан жабрланувчиларга жиноят оқибатида етказилган моддий зарарлар тўлиқ қопланганлиги сабабли судланувчи Б.Ахмедовга тайинланган жазо ўзгартирилиб, унга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди ва шу ернинг ўзида жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинди.

Судланувчи Р.Мадаминов ва А.Жўрабоевлар эса тайинланган жазо жарима жазоси билан ўзгартирилди ва қамоқдан озод қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан ўтказилган очиқ суд мажлисида эса Жиноят Кодексининг 169-моддаси, 3-қисми, «а» банди билан Сардорбек Мамажоновга оид жиноят иши судда мазмунан кўрилиб, жиноят оқибатида етказилган моддий зарарлар тўлиқ қопланганлиги, унинг муқаддам судланмаганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Олий суди ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида 2017 йил 5 декабрда тузилган «Ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида»ги меморандумга асосан Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши томонидан берилган кафиллик хати асосида унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залидан озод қилинди.

Бундан ташқари, Бўз туман ҳокимлиги биносида фуқаролар иштирокида ажрашиш ёқасида турган шаҳрихонлик Лочинбек Қодиров ва Maxбубахон Қодирова, улуғнорлик Илёсбек Ботиров ва Шохсанам Абдумажидова, балиқчилик Фаррух Валиев ва Нафисахон Валиеваларнинг судга қилган мурожаатлари кўриб чиқилиб, қонуний тартибда тегишли тушунтиришлар берилиб, яраштирилди.

07.05.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы