
Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 11 январда Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ўтказилган йиғилиш баёнида Пайариқ тиббиёт коллежининг фойдаланилмаётган ётоқхона биносини уй-жойга мослаштириб эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланган эди.
Ушбу топшириқ бажарилиб, коллежнинг икки қаватли ётоқхона биноси қайта таъмирланди ва 33 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, уй-жойга муҳтож оилаларга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова, Пайариқ тумани ҳокими Д.Мусинов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

– Иккинчи фарзандимни дунёга келтиргач, кўзим ожиз бўлиб қолди, – дейди Тўполос маҳалласида яшовчи Гулсанам Тўраева. – Тўрт йилдан бери онамникида яшайман. Халқимиз бежиз "Ўз уйинг – ўлан тўшагинг", деб айтмаган. Бугун шундай бахтга мушарраф бўлдим. Бу бахтни ҳадя этганлардан миннатдорман.
Шунингдек, ушбу бинода турмушида мураккаб вазиятга тушиб қолган, оиласида зўравонликка дуч келган аёллар ва уларнинг фарзандлари учун "Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази" ҳам ўз фаолиятини бошлади.
ЎзА
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |