Shavkat Mirziyoyev
Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Зарбдорликларнинг таклиф ва долзарб муаммолари тингланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги Зарбдор маҳалласида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда туман ҳокими вазифасини бажарувчи Олимжон Жўраев, маҳалла еттилиги, масъул давлат идоралари ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Учрашув давомида ҳоким аҳолини қийнаб келаётган бир қатор муаммоларни бевосита жойида, очиқ ва ошкора муҳитда тинглади.

Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат батафсил ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, Зарбдор маҳалласи Ғалаба кўчасида истиқомат қилувчи Мақсад Маманазарова соғлиғини тиклаш ҳамда тиббий муассасада даволаниш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Алпомиш кўчасида яшовчи Оллоберди Умаров эса имтиёзли кредит ажратишда амалий ёрдам сўради. Ушбу мурожаатлар ҳар бири алоҳида тарзда кўриб чиқилиб, тегишли ташкилотларга ижобий ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

– Бугун бўлиб ўтган очиқ мулоқотда нафақат бошқалар, балки менинг ҳам соғлигим бўйича қилган мурожаатим ижобий ҳал этилди, – дейди Мақсад Маманазарова. – Ростини айтсам, илк бор мурожаат қилганимда шунчаки тингланар, деб ўйлагандим. Лекин кутганимдан ҳам яхшироқ бўлди: ҳоким муаммоларимни тинглаб, тегишли соҳа ходимларига дарҳол топшириқ берди. Энг муҳими, эндиликда соғлиғимни тиклаш ва ўзим истаган шифохонада даволаниш имкониятига эга бўлдим.

Унинг таъкидлашича, бундай учрашувлар аҳолининг муаммоларини амалий ҳал этишга хизмат қилиб, одамларда давлат органларига нисбатан ишончни кучайтирмоқда.

Мулоқотда маҳалланинг криминоген вазияти ҳам атрофлича таҳлил қилинди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида профилактика тадбирларини кучайтириш, аҳоли учун хавфсиз ва осойишта муҳит яратиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳалла фаоллари ва масъул ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Фуқаролар билан манзилли ишлаш, мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш, ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф қилишга қаратилган янги механизмларни жорий этиш вазифалари белгилаб олинди. Туман раҳбарияти томонидан ҳар бир таклиф ва эътирозлар бўйича аниқ амалий чоралар кўриш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

23.12.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хорезмская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижанская область
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Республика Каракалпакстан
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область

полезные ресурсы