Shavkat Mirziyoyev
Стратегия «Узбекистан – 2030» была разработана с целью обеспечения устойчивого и инклюзивного развития страны и определяет долгосрочные направления развития Узбекистана.
Афв этилганларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Президентимиз томонидан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармон имзоланди.

Жиззах вилоятидан 24 нафар фуқаро афв этилганлар рўйхатига киритилди. Уларнинг асосий қисми жазодан тўлиқ озод қилинган, 4 нафарининг эса жазо муддати қисқартирилди. 20 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан, 7 нафари пробация ҳисобидан озод этилди.

– Жиззах вилоятида  афв этилганлар билан манзилли ишларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бўлими бошлиғи Ж.Алиқулов. – Афв этилганларнинг яшаш жойларига борилиб, ижтимоий аҳволи ва муаммолари ўрганилди.

Озодликка чиққан фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, туман ички ишлар бўлимлари раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилди. Аниқланган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

– Афв этилганлар ҳудудий Камбағалликни қисқартириш ва бандлик марказларида иш излаётган шахс сифатида рўйхатга олинди, – дейди Жиззах вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бўлими Ахборот технологиялари гуруҳи катта мутахассиси А.Шермаматов. – Бандлигини таъминлаш, жамиятга мослашувини енгиллаштириш мақсадида уларга маҳалла фаоллари мураббий сифатида бириктирилди.

Бу борада Зарбдор туманида ҳам ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Афв этилган фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари ўрганилди. Шунингдек, масъуллар фуқароларнинг уйларида бўлиб, яшаш шароити билан танишишди.

Хусусан, Зарбдор ва Зомин туманларида истиқомат қилувчи, озодликка чиққан 4 нафар фуқаро билан туман ҳокимлари бошчилигида ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларининг учрашувлари ўтказилди. Юзма-юз мулоқотлар жараёнида уларни доимий иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳаётга мослаштириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

– Муҳтарам Президентимизнинг афв тўғрисидаги фармони мен учун ҳаётимни янгидан бошлаш имкониятини яратиб берди, – дейди афв этилган фуқаролардан бири. — Илгариги хатоларимдан чин дилдан хулоса чиқардим. Бугун менга ишонч билдирилаётгани, қўллаб-қувватланаётганим масъулиятимни янада оширмоқда. Энди қонуний меҳнат қилиб, фарзандларимга тўғри тарбия бериш, жамиятга фойдали инсон бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим.

Амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирлар инсонпарварлик сиёсатининг мазмун-моҳиятини яна бир бор намоён этмоқда. Афв этилган фуқароларнинг тўғри йўлга қайтиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан олиб борилаётган тизимли ишлар улар учун янги ҳаётни бошлашга мустаҳкам замин яратмоқда.

16.12.2025

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Ферганская область
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижанская область
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сырдарьинская область
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Джизакская область

полезные ресурсы